Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:22

Мирзиёев Тошкент вилоятининг қатор раҳбарларини ишдан бўшатди


Шавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти қатор раҳбарларини “бепарволиги, масъулиятсизлиги ва ишга совуққонлик билан қараши” сабаб ишдан бўшатди.

Маҳаллий нашрлар хабарига кўра, бундай қарор Ўзбекистон президентининг Тошкент вилояти маркази – Тўйтепа шаҳрида вилоят фаоллари билан ўтказган йиғини чоғида олинган.

Ангрен ва Оҳангарон ҳокимлари, Бахтиёр Отамуродов ва Рустам Убайдуллав вазифаларидан олинди.

Йиғилишда шунингдек Ўзбекистон Марказий банкининг Тошкент вилояти бош бошқармаси раҳбари Бахтиёр Отамуродов ва вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси раҳбари Ботир Аҳмедов ҳам ишдан кетди.

Ўзбекистон президенти давлат санитария-эпидемиология назорати маркази вилоят бўлими раҳбари, Ўрта Чирчиқ ва Пскент туманларида прокурорлар ва ИИБ бошлиқларини ҳам лавозимларидан озод этди.

XS
SM
MD
LG