Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:49

Қашқадарёлик шифокорлар "қайта тирилган" чақалоқ ҳақида баёнот берди


Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси “қайта тирилган” чақалоқ ҳақида баёнот берди.

Бир ярим ойлик Муҳаммаджон Рашидовнинг яқинлари шифокорлар уни “ўлди” деб, чакагини боғлаб онасига тутқазгани ва чақалоқ қабрга қўйилишидан олдин ювишга олинганда, ҳушига келгани ҳақда айтишганди.

Вилоят тиббиёт бирлашмаси мулозимлари эса, операциядан чиққан Муҳаммаджонни унинг яқинлари мажбуран касалхонадан олиб кетганликларини иддао қилмоқда.

Бошқармага кўра, бемор уйига олиб кетилаётганда ижтимоий тармоқларда тарқалганидек вафот этган эмасди, у тирик бўлган.

"Бу ҳақда беморнинг бувиси Шаҳноза Ҳамидова тилхат ҳам ёзган. Бола вафот этгани ҳақидаги хулоса унинг яқинлари томонидан қилинган ва бу ҳақда тиббиёт ходимларига хабар берилмаган”, дейилади Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Тўлқин Расулов берган маълумотда.

Ҳозирги вақтда бемор жонлантириш бўлимида. Даво муолажалари давом эттирилмоқда.

XS
SM
MD
LG