Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:47

BBC ўзбек хизмати Ўзбекистонга қайтмоқда


Бош офиси Лондонда жойлашган BBC жаҳон хизматининг ўзбек шўъбаси 5 июль куни “бир муддат танаффусдан сўнг¸ Ўзбекистондаги фаолиятини қайта бошлаш арафасида” эканини эълон қилди.

Шу муносабат билан BBC ўзбек хизмати Тошкентда очиш режаланаëтган мухбирлик бюросига ишга олинадиган журналистлар учун танлов эълон қилди.

Биз журналистларимиздан ишга ижодий ёндошув, янги-янги мавзуларни топиш, турли-туман одамлар билан мулоқот ва мамлакат бўйлаб сафар қилишга ҳозирликни кутамиз.

Тошкент бюроси мухбири Ўзбекистондаги янгилик-воқеаларни нафақат ўзбекистонликлар, балки дунё бўйлаб ўқувчи ва томошабинларга ҳам етказади”¸ дейилади BBC ўзбек хизмати сайтида қўйилган хабарда.

Ҳозирча Британия медиа корпорациясининг Ўзбекистон ичкарисида ўз фаолиятини қайта бошлашига оид бошқа тафсилотлар¸ хусусан¸ мухбирлик бюросининг қачон очилиши тафсилотлари эълон қилинмади.

2005 йил Андижон воқеалари ортидан BBC ва Озодлик радиоларининг мухбирлик бюролари ëпилиб¸ хориж радиоси мухбирлари ўз фаолиятини Ўзбекистондан ташқарида давом эттиришга мажбур бўлган эди. Айни пайтда¸ Ўзбекистонда ишлаб келган халқаро инсон ҳақлари гуруҳлари ҳам Андижондаги қонли воқеаларни танқид қилгани ортидан¸ мамлакатдан қувилган эди.

Айрим кузатувчилар¸ BBCнинг Ўзбекистонга қайтиши Шавкат Мирзиëев ҳукуматининг мустақил ахборот воситалари ва сўз эркинлигига нисбатан сиëсати юмшай бошлагани ифодаси бўлишини тахмин қилмоқда.

5 июль куни ўз иш фаолиятида илб бор ўзбекистонликлар билан жонли онлайн мулоқот ўтказган Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов¸ Human Rights Watch ва бошқа халқаро нодавлат-нотижорат ташкилотлар Ўзбекистонга қайтиши мумкин¸ дея баëнот берди.

XS
SM
MD
LG