Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:51

Судда хотинини зўрлаш билан таҳдид қилишганини айтган маҳкум 6 йилга қамалди


Тошкентдаги маҳкамада “Ҳизбут Таҳрир”га аъзоликда айбланиб, судланаётган 12 маҳкумдан бири - Ҳусниддин Ризаев терговчилар унга хотинини зўрлаш билан таҳдид қилгани тўғрисида кўрсатма берди. Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи (МҲҲТГ) ва маҳкумлардан бирининг яқинига кўра, Ризаев бу кўрсатмани бераётиб ҳушидан кетган, аммо унинг оғир аҳволи ҳам, кўрсатмаси ҳам инобатга олинмаган.

Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромовга кўра, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида ўтган маҳкамада 12 шахс судланган ва уларнинг устидан ҳукм ўқилган.

Судланувчилар Ўзбекистон ЖКнинг 159, 244-моддалари асосида диний-экстремизмга оид айбловлар билан айбланган ва қатор тақиқланган экстермистик, радикал диний гуруҳлар, жумладан, "Ҳизбут Таҳрир" диний ташкилотига алоқадор, деб топилди.

Судланганлардан 6 нафари 6 йил, яна 5 нафари 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди, бири эса суд залидан озод қилинди.

Маҳкамада иштирок этган ҳуқуқ ҳимоячиси судланувчилар айбловга руҳий босим ва қийноқлар остида иқрор бўлгани ҳақида кўрсатма бергани, ҳатто, бир судланувчи ҳушидан кетганини айтмоқда:

- Судланувчи Ҳусниддин Ризаев судда очиқ айтди: "Мени қийноққа солишди, агар бўйнинга олмасанг, хотинингни кўз олдингда ечинтириб, зўрлаймиз, дейишганидан кейин қўл қўйиб бердим", деди. Шу гапдан кейин, ортиқча ҳаяжонланиб кетдими, суд залида ҳушидан кетиб қолди. "Тез ёрдам" чақиришди. Лекин, судя бу кўрсатмаларни инобатга олмади, - дейди Суръат Икромов.

Ўзбекистонда мажвжуд ЖПКга биноан, маҳкама жараёнида судланувчилар уларга нисбаттан бирор қонунбузарлик содир этилгани, жумладан, қийноқлар бўлганини даъво қилса, бу даъво суриштирилиши, ҳатто, иш қўшимча терговга жўнатилиши лозим.

Қуйида ҳуқуқ фаоли билан суҳбатни тинглашингиз мумкин:

Тошкентда диний экстремизмда айбланган 11 киши қамалди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:50 0:00
Бевосита линк

6 йилга озодликдан маҳрум этилган судланувчи - Ҳусниддин Иноғомовнинг онаси - Шоҳида Иноғомова ҳам маҳкамада иштирок этгани, Ризаевнинг кўрсатмасини тинглаганини айтмоқда.

Бу аёлга кўра, Ризаев ҳушидан кетгани боис, маҳкама биносига "Тез ёрдам" хизмати чақирилган ва мажлис ярим соатга тўхтатилган.

Айни пайтда Шоҳида Иноғомовага кўра, унинг ўғли ҳам судда дастлабки суриштирув пайтида руҳий тазйиққа учрагани ҳақида кўрсатма берган, аммо на унинг ўғли, на ҳушини йўқотган маҳкум Ризаевнинг қийноқларга оид кўрсатамалари инобатга олинган.

- ГУВД (Тошкент шаҳар ИИБ) подвалида бўлган пайтида руҳий босимга учраб, айбига қисман иқрор, деган қоғозга қўл қўйдиришганини айтди. Ўғлим охирида айтди: "Онажон менинг ҳеч қанақа гуноҳим йўқ, сиз сиқилманг, болам гуноҳкор экан, деб", деди. Мен боламга ишонаман, унинг гуноҳи йўқ. Лекин, судя инобатга олмади. Биз ҳукм устидан Олий судга арз қиламиз, - деди Шоҳида Иноғомова.

​Қуйида маҳкумнинг онаси билан суҳбатни тинглашингиз мумкин:

Тошкентда қамалган диндорнинг онаси билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:22 0:00
Бевосита линк

Тошкент шаҳар судида судланганлардан 6 нафари - Дилшод Комилов, Абдурашид Рашидов, Ҳусниддин Иноғомов, Даврон Файзиев, Латип Юсупов, Ҳусниддин Ризаевлар 6 йилга, 5 нафари - Равшан Мирзаев, Собиржон Ҳасанов, Баҳодир Содиқов, Афзалжон Ўринов, Равшан Содиқовлар 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Судланувчилардан бири - Азимжон Ўринов эса суд залидан озод қилинди.

Бу 12 киши устидан жиноят иши 2016 йилда қўзғатилган. Аксар қисми тошкентлик бўлган судланувчилар 2016 йилнинг октябрь ойида Зангиота туманидаги "Газовик" жамоа хўжалигида жойлашган дала ҳовлисида "гап"га йиғилганидан бир-икки кун ўтиб, ҳибсга олинган.

Озодликка тақдим қилинган айблов хулосасида келтирилишича, судланганлар Ўзбекистонда тақиқланган "Ҳизбут Таҳрир" диний экстремистик оқимига аъзо бўлган", оқим аъзолари эса "жиноий тил бириктириб, ўзаро йиғилишни ташкил этиб, унга "гап" кўринишини беришган", Тошкентда "жамоат" ташкил қилиб, жамоат хавфсизлигига тахдид солишган", амалдаги констутуцион тузумни "бузишга очиқдан очиқ таҳдид қилишган".

XS
SM
MD
LG