Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:09

OzodMikrofon: “Чегара ёпиқлиги сабаб, фарзандлар марҳум она билан дарёнинг у бетидан туриб хайрлашди”


Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасида виза тартиби жорий қилинганидан сўнг минглаб қариндошлар дийдорга зор бўлиб қолди
Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасида виза тартиби жорий қилинганидан сўнг минглаб қариндошлар дийдорга зор бўлиб қолди

Тожикистоннинг Ашт туманидаги Оқжар қишлоғида яшайдиган 50 яшар Бинафша OzodMikrofonга одамнинг қалбини ларзага соладиган бир воқеани айтиб берди.

Тожикистоннинг Ашт туманидаги Оқжар қишлоғини кесиб ўтган Сирдарёнинг нариги томонидаги қишлоқнинг ҳам номи Оқжар. Фақат у Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятига қарашли.

Чегаралар ёпилиб, виза тартиби жорий қилинганидан сўнг, қишлоқлараро борди-келди тамоман тўхтаган.

Ўзбекистоннинг Оқжар қишлоғига келин бўлиб тушган аёл касал бўлганидан сўнг ота-онаси даволатгани Тожикистоннинг Оқжар қишлоғига виза қилдириб, олиб келади. Аммо, орадан бир қанча вақт ўтмай аёлнинг жони узилади.

Аёлнинг фарзандларига хабар берилади, лекин виза қилиш учун майит кутиб турмайди. Жаноза ота уйида бўлади. Ота уйи дарё бўйида бўлгани учун аза бўлган уйдан қаттиқ йиғи чиқади. Виза қилдириб келишга вақти етмаган аёлнинг фарзандлари эса дарёнинг нариги қирғоғига келиб, она билан узоқдан йиғлаб хайрлашади.

Бу ҳолатни кўрган бутун қишлоқ йиғлайди....

Ана шу воқеа ва икки қардош халқнинг бир-бирларининг дийдорига тўя олмаётгани ҳақида гапириб берди, Бинафша.

Тожикистонлик Бинафша билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:56 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG