Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:02

Матбуот шарҳи: Конвертация йўқлигидан манфаатдорлар ислоҳотларга қарши чиқаяпти


Kun.uz сайтининг иқтисодий таҳлилчи Юлий Юсупов (суратда) билан суҳбат босилган саҳифаси.
Kun.uz сайтининг иқтисодий таҳлилчи Юлий Юсупов (суратда) билан суҳбат босилган саҳифаси.

"Ислоҳотларга конвертация жорий қилинишидан манфаатдор бўлмаганлар тиш-тирноғи билан қарши чиқишяпти". Бу фикрни иқтисодий таҳлилчи Юлий Юсупов kun.uz сайтига берган суҳбатида президент Шавкат Мирзиёев томонидан 19 апрель куни ўтказилган видеоселектор мажлисини шарҳлаётиб билдирди.

Таҳлилчининг фикрича, импорт ҳажмининг асосланмаган ўсиши муаммоси мамлакатда бир неча валюта алмаштириш курси мавжудлиги билан боғлиқ. Муаммони ечиш йўллари тўғрисида фикр юритар экан, таҳлилчи бундай деган:

"Бу муаммони фақат расмий алмаштириш курсини девальвация қилиш, жорий операциялар бўйича конвертацияга чекловларни бекор қилиш ва нақд пул айланмаси йўлидаги маъмурий тўсиқларни йўқ қилиш билангина ечиш мумкин, бу чоралар валюта айирбошлаш курсларининг ягона бўлишига олиб келиши керак. Амалдорларнинг кабинетида эмас, бозор шароитда шаклланган айирбошлаш курси талаб ва таклифнинг мувозанатга келишини таъминлайди, валютага бўлган катта талабни йўққа чиқаради, бугунги кунда валютани давлат курсида харид қилаётган танланган импортчиларни буюк даромадлардан маҳрум этади", деган иқтисодий таҳлилчи Юлий Юсупов.

kun.uz сайтига берган суҳбати якунида таҳлилчи мана бундай деган:

"Бироқ, шу нарсани эътибордан қочирмаслик керакки, валюта бозорини эркинлаштириш — барча дардларга даво эмас, шунчаки солиқ, банк, маъмурий, аграр ва бошқа ислоҳотларни қамраб олган комплекс иқтисодий ислоҳотларнинг муҳим элементларидан бири ҳисобланади".

XS
SM
MD
LG