Линклар

Шошилинч хабар
17 декабр 2024, Тошкент вақти: 02:38

Ўзбекистондаги бозорларда қуриладиган гипермаркетларда деҳқонга жой топиладими?


Гулистон шаҳридаги деҳқон бозори маъмурияти савдогарларни шаҳар четида қурилган янги бозорга кўчириш учун 6 январь куни дарвозаларни очмаган эди.
Гулистон шаҳридаги деҳқон бозори маъмурияти савдогарларни шаҳар четида қурилган янги бозорга кўчириш учун 6 январь куни дарвозаларни очмаган эди.

Президент Мирзиёев 27 март куни имзолаган қарорга илова қилинган шарҳда айтилишича, 2017-2019 йилларда мамлакатдаги деҳқон бозорлари ҳудудида 9 та 3 қаватли гипермаркет, 28 та 2 қаватли супермаркет, 126 та 1 қаватли супермаркет ва 79 та минимаркет қурилади.

Булардан ташқари бозорлар ҳудудида енгил конструкцияли, вақтинчалик йиғма павильонлардан иборат замонавий савдо мажмуалари қуриш ҳам назарда тутилган.

Президент қарорига қайта қуриладиган бозорлар рўйхати илова қилинмаган. Озодлик бу масалани Жиззах вилояти мисолида ўрганишга уриниб кўрди.

Мулозимнинг айтганлари

Вилоят ҳокимлигининг исми айтилмаслиги шарти билан Озодлик билан гаплашган мулозимининг айтишича, Президент қарорига биноан вилоятнинг Дўстлик, Пахтакор ва Ғаллаорол туманларидаги деҳқон бозорлари реконструкция қилинади. Яъни бу туманлар марказларидаги бозорлар иккига: қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва кийим-кечак ҳамда бошқа товарлар бозорларига ажратилади.

Мулозим Президент қарори ижроси қай тартибда бўлиши тўғрисида гапираркан, бундай деди:

- Менимча, янги талаблар асосида ҳар бир бозорнинг лойиҳа-сметаси ишлаб чиқилади. Лойиҳа Республика давлат архитектура-қурилиш қўмитаси билан келишилади. Балки лойиҳа Президентнинг ўзига ҳам кўрсатилар... Шундан кейин иш бошланади.

Озодлик: Гапларингиздан қарор ижроси қандай бўлиши тўғрисидаги аниқ тасаввурингиз йўққа ўхшайди?

- Тасаввуримиз бор. Лойиҳа-сметани ишлаб чиқиш керак. Пулини аниқлашимиз керак. Бозорнинг олд кўринишини юқори вазирликлар билан келишишимиз керак. Гипермаркет қурамизми, супермаркет қурамизми – буларга аниқлик киритилганидан кейин молиявий манба аниқланади ва ишни бошлаймиз.

Озодлик: Бозор ҳудудида гипермаркет ёки супермаркет қуриладиган бўлса, оддий деҳқон икки қоп картошкасини ўзи сотиши учун шароит бўладими?

- Ҳа, бозорда шундай шароит сақланиб қолади. Бу назарда тутиляпти. Алоҳида маҳсулот етказувчи учун шароит бўлади. Улар учун алоҳида жой бўлади. Улар кунлик жой пулини – 2 соат учунми, ярим кун учунми – тўлайди. Эртаси куни унинг ўрнини бошқа одам эгаллайверади.

Мутахассис фикри

Фарғонадаги Марказий унверсал магазиннинг ҳозирда собиқ эгаси Ҳамидилло Топволдиев Президент қарорига ўз муносабатини билдирар экан, бозорлар ҳудудида гипер ёки супермаркетлар қурилишини тўғри қадам, деб баҳолади.

- Бу системани мен Белоруссияда кўрганман. Агар мен биладиган нарса назарда тутилаётган бўлса, яхши бўлади, деди Ҳамидилло Топволдиев.

Унинг фикрича, агар бозорларда супермаркетлар қуришдан мақсад қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сотишни Европача андозаларга ўтказиш бўлса, бундан маҳсулот етиштирувчи ҳам, харидор ҳам ютади.

Ҳамидилло Топволдиев.ҳукуматнинг бир неча ўн гипер, супер ва минимаркетлар қуриш режасига ҳам оптимизм билан ёндошди.

Фарғоналик тадбиркор Ҳамидилло Топволдиев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:45 0:00
Бевосита линк

Савдогарга қийин бўладиган бўлди

Фарғоналик тадбиркорнинг оптимизмига қайта қурилиши кутилаётган бозорларда меҳнат қилаётган савдогарлар шерик бўлмаслиги аниқ. Бозорларни қайта қуриш, уларни аҳоли ўрганиб қолган жойидан ташқарига кўчириш ишлари бир неча йилдан буён Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида кейинги йилларда кузатилмоқда.

Озодликнинг қуйидаги сарлавҳалари келтирилаётган 3 материалида мамлакатнинг 3 та шаҳрида кейинги 2 йил ичида бозорларни қайта қуриш билан боғлиқ можаролар акс этган:

"Гулистон ҳокими бозорчиларни янги жойга мажбуран кўчириш учун бозор дарвозаларини ёпти"

"Янгиланган Олой бозорида расталар сотилаётганидан шикоят бўлди"

"Андижон "Эски шаҳар" бозори бузилиши ортидан савдогарлар банкларга қарзини тўлолмаяпти"

Буюм бозорларидаги аҳвол қандай?

Президент Мирзиёев 27 март куни имзолаган қарор деҳқон бозорларини қайта қуриш тўғрисидадир.

Деҳқон бозорларидан ташқари буюм бозорлари ҳам бор. Озодлик Тошкентдаги Аҳмад Дониш ва Чорсу буюм бозорлари раҳбарияти вакиллари билан, Самарқанддаги Янги бозорда ишловчи савдогар аёл билан ҳамда Фарғонадаги буюм бозорда ишлайдиган савдогар билан гаплашди.

Дастлабки 3 суҳбатдошимизнинг айтишича, уларнинг бозорларини реконструкция қилишга ҳеч қандай ҳожат йўқ. Бу бозорларда савдо барча талаблар даражасида ташкил қилинган. Фақат фарғоналик савдогарнинг айтишича, у ишлаётган бозор “пала-партишроқ, унинг ўрнига гипермаркетми, супермаркетми қуришса яхши бўлар эди”.

XS
SM
MD
LG