Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:27

Тошкент милицияси 5 мактаб ўқувчисини ўз жонига қасд қилишдан сақлаб қолди


"Кўк кит" интернет ўйини
"Кўк кит" интернет ўйини

Тошкент милицияси ходимлари 5 нафар мактаб ўқувчисини "Кўк кит" интернет ўйинининг 15 босқичига ўтиш билан ўз жонига қасд қилишларини бартараф этганлар.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси вакили Тошкент телеканалининг "Пойтахт" кўрсатувида маълум қилди.

Ўзбекистон ёшлари орасида сўнгги пайтларда "Кўк кит" интернет ўйини оммалашган.

Ўйинчи "Кўк кит" синовларида қатнашишга розилик бериши биланоқ, унга турли вазифалар келиб туша бошлайди.

Аммо, аввалига содда кўринган талаблар, вақт ўтиши билан, мураккаблашиб боради.

Ўйинчига газни ёқиб қўйиб ухлаш ёҳуд катта тезликда келаётган автомобил ўнгидан югуриб ўтиш буюрилади.

Бу вазифалар бора-бора иштирокчининг ўлимига сабаб бўлиши мумкин.

Айни муаммо ҳақида "Правда Востока" газетасида ҳам алоҳида мақола чоп этилган.

Ундан маълум бўлишича, Тошкентдаги таълим муассасалари ва маҳаллаларда ўсмирлар ва ота-оналарни бундай хавфли интернет ўйинларидан огоҳ қилиш бўйича тадбирлар ўтказилмоқда.

XS
SM
MD
LG