Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:36

Amnesty International: "Ўзбекистонда ҳукумат ўзгарди, вазият ўзгармади"


Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилотига кўра, Ўзбекистонда ҳукумат алмашган бўлса-да, мамлакатда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ўзгармаган.

Ташкилот 22 феврал куни эълон қилган йиллик ҳисоботида Ўзбекистон ҳукумати мамлакатдаги қийноқлар ва шафқатсиз муносабатлар ҳақидаги хабарларни кескин рад этишда давом этаётгани айтилади.

Ташкилот қийноқлар қўлланишда давлм этаётганига мисол сифатида Жиззахнинг Пахтакор туманида тадбиркор Арамаис Авакяннинг кўргиликларини келтиради.

2016 йилнинг февралида Авакян ва унинг 4 шериги Конституциявий тузумга тажовуз қилганликда айбланиб 12 йилгача бўлган муддатларга қамалган эди.

Ҳисоботда, шунингдек, Ўзбекистон далаларида мажбурий меҳнат ҳамон сақланиб қолаётгани айтилади.

Мажбурий меҳнат ҳақида хабар тўплашга ва тарқатишга уринган одамларни махсус хизматлар таъқибга олган ва қийноқларга тутган.

XS
SM
MD
LG