Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:12

Таъсири лавозимидан катта "зампрокурор" Мирағлам Мирзаев ишдан олинди


Ўзбекистон Бош прокуратураси расмий веб саҳифасидан скриншот
Ўзбекистон Бош прокуратураси расмий веб саҳифасидан скриншот

Республика прокуратурасига яқин Озодлик манбасига кўра¸ Тошкент шаҳар прокурорининг коррупция ва иқтисодий жиноятлар бўйича ўринбосари Мирағлам Мирзаев ўтган ҳафта ишдан олинган.

Республика прокуратурасига яқин манбанинг Озодликка айтишича Мирзаев “салбий сабаблар” билан ишдан олинган.

Мирағлам Мирзаевнинг исми Ўзбекистон Бош прокуратураси расмий сайтидан сешанба куни олиб ташланган. Ушбу сайтда Тошкент шаҳар прокуратурасини тамсил қилган лавозим жадвалида Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари деган жой чоршанба куни ҳам бўш турган эди.

Республика прокуратурасига яқин Озодлик манбасига кўра¸ Тошкент шаҳар прокуратурасида “ўзгармас ва қудратли” кадр сифатида ном чиқарган Мирзаев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев 9 феврал куни ўтган селектор йиғилишида ИИВ ва прокуратура тизимларини танқид қилгани ортидан ишдан олинган.

Зампрокурор Мирзевнинг кейинги тақдири маълум эмас. Республика прокуратурасига яқин Озодлик манбасининг айтишича, Мирзаев пенсияга жўнатилган.

Мирағлам Мирзаев 2014 йил февралида марҳум президент Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг уйида рейд ўтказишга санкция бергани билан танилган.

Прокуратурадаги Озодлик манбасига кўра¸ Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятовга яқин бўлган Мирағлам Мирзаев узоқ йиллар давомида Тошкент прокуратурасида мавқеи ўзгармасдан қолаëтгтан ягона мулозим эди:

- Мирағлам Мирзаевни турмуш ўртоғи Муҳаббат Ҳасанова МХХ раиси Рустам Иноятовнинг хотини Флора Иноятова билан яқин дўст. Бу дўстлик боис Мирзаев 20 йилдан бери лавозимида мустаҳкам турган эди. Ҳозир ишдан олинди. Мирзаевнинг ўғли Тошкент шаҳар МХХ сида ишлайди. Ўғлининг ҳам ишдан олиниши эҳтимоли бор¸ дейди манба.

Прокуратурадаги яна бир "қудратли" мулозим "қия" бўлди

Расман тасдиғини топмаган маълумотга кўра¸ Ўзбекистон Бош прокуратурасининг уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Улуғбек Хуррамов ҳам ишдан олинган.

Адлия вазирлигига яқин манбалари иддаосига кўра Хуррамов устидан жиноий очилган ва эхтиëт шарти билан вақтинча ҳибс қилинган.

Айни пайтда бу иддаоларнинг расмий тасдиғини олишни иложи бўлмади.

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати вакили Гулноза Рахимова Тошкент шаҳар прокуратурасидаги кадр ўзгаришлари ҳақидаги Озодликнинг телефон орқали саволини изохсиз қолдирди.

Тошкент шаҳар прокуратурасидаги энг таъсирли мулозимнинг лавозимдаги умрига нуқта қўйган 9 февралдаги мажлисда ИИВ Транспортдаги ички ишлар бошқармаси бошлиғи Рамзиддин Ғаффоров¸ Андижон вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Дилшод Бобожонов ва Тошкент вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Азиз Бобохўжаевлар ишдан бўшатилган эди.

XS
SM
MD
LG