Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:29

Мирзиёев тасдиқлаган "5 йиллик план"да сўм конвертацияси масаласи ҳам бор


Президент Шавкат Мирзиёев 7 февраль куни имзолаган “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони билан иккита ҳужжатни тасдиқлади.

Бу икки ҳужжатдан биринчиси “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ”дир.

“Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури” эса, Президент фармони билан тасдиқланган иккинчи ҳужжат.

Ф а р м о н м а з м у н и

Ўзи яхшийдию лекин...

7 февралда имзоланган фармон муқаддимасида “мустақиллик йилларида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилгани” эътироф этилади ва айни пайтда мамлакатни “ривожлантириш учун мутлақо янгича ёндашув ҳамда тамойилларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш тақозо” этилаётгани айтилади.

“Аҳоли” ва “тадбиркорлар” фармоннинг калит сўзлари

Ҳар ҳолда, Президент фармонининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни тасдиқлашга доир 1- банди бундай бошланган:

“1. Аҳоли ва тадбиркорларни ўйлантираётган долзарб масалаларни ҳар томонлама ўрганиш...”

Ҳаракат стратегиясининг 5 йўналиши

қуйидагилардир:

давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш;

қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш;

иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш;

ижтимоий соҳани ривожлантириш;

хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш;

Ҳар бир йўналиш мазмуни билан танишиш учун мана бу ерни босиб, фармон матнига чиқишингиз мумкин.

Ён қўшни - жон қўшни

Хусусан, ташқи сиёсат йўналишида мана бундай дейилган:

"...Ўзбекистоннинг ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш, мамлакатимизнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш".

Бажарувчи ким?

Фармоннинг 2- бандида Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича бир неча Миллий комиссия тузилгани айтилган.

Бажармасанг, жойни бўшатиб қўй!

Фармоннинг 3- бандида "Ҳаракатлар стратегиясини ўз вақтида ва самарали амалга ошириш барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг бирламчи вазифаси ва бош устувор йўналиши" эканлиги уқтирилган.

5 босқичли стратегия ёки Ҳар йилнинг ўз номи бўлади

“Ҳаракатлар стратегияси беш босқичда, юртимизда йилларга бериладиган номлардан келиб чиқиб, ҳар бир йил бўйича давлат дастурлари қабул қилинишини назарда тутган ҳолда амалга оширилади”, дейилган Фармоннинг 3- бандида.

Ким нима қилади?

Фармоннинг қолган 6 бандидан “Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури”ни тасдиқлаш ва бу дастурни амалга ошириш қайси идораларга топширилгани маълум бўлади.

Бу бандлардаги топшириқлар одатдаги “вазифаси юклансин”, “назоратни таъминласин”, “эътибор қаратсин” каби иборалар билан тугаган.

Таҳлилчи фикри

Францияда яшаётган ўзбекистонлик сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Президент Мирзиёев 7 февралда имзолаган фармон юзасидан фикрларини Озодлик билан ўртоқлашар экан, бу ҳужжатни Каримов давридаги шунга ўхшаш ҳужжатларга қиёслади.

- Каримовнинг шунга ўхшаш ҳужжатларидан Мирзиёев имзолаган фармон анча кичик ва лўндадир. Лекин аслида Каримовнинг риторикасидан Мирзиёевнинг риторикаси фарқ қилмайди. Ўхшашлик тахминан 85-90 фоиздир...

Камолиддин Раббимов Шавкат Мирзиёевнинг 7 февралдаги фармони тўғрисида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:14:30 0:00
Бевосита линк

Ф а р м о н г а Ш а р ҳ м а з м у н и

Сал озроқ эмасми?

Фармонга илова қилинган Шарҳда келтирилишича, Мирзиёевнинг 7 феврал кунги фармони билан тасдиқланган икки дастур лойиҳалари муҳокамасига ҳаммаси бўлиб 2610 киши, шу жумладан, дипломатик корпус ва халқаро ташкилотларнинг, шунингдек Ўзбекистонда фаолият юритаётган йирик хорижий инвесторларнинг вакиллари қатнашган.

Жўжани кузда санаймиз?

Шарҳда Ҳаракат стратегияси 5 йўналишининг ҳар бири алоҳида тушунтирилган. Тушунтирмаларнинг ҳар бири, балки, шу соҳа мутахассислари учун муҳим кўринар, лекин кўпчилик учун доимий “тасир-тусир” бўлиб туюладигандай.

Лекин, конкрет рақамлар ҳам йўқ эмас. Масалан, мана бу абзацдагидай:

“2017-2021 йилларда умумий қиймати 40 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги 649 та инвестиция лойиҳасини назарда тутувчи тармоқ дастурларини рўёбга чиқариш режалаштирилмоқда. Натижада кейинги 5 йилда саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш 1,5 баравар, унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 33,6 фоиздан 36 фоизгача, қайта ишлаш тармоғи улуши 80 фоиздан 85 фоизгача ошади”.

Бошқа яна бир қатор рақамлар борки, куз келиб, жўжани санаётганингизда қиёслаш учун билиб қўймоқчи бўлсангиз, мана бу ерни босинг.

Сўмни конверт қилармикан Президент Мирзиёев?

Бутун Ўзбекистонни ва потенциал маҳаллий ва ҳорижий инвесторларни қизиқтираётган бу саволга шарҳда мана бундай жавоб берилган:

“Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш” деб номланган учинчи йўналишда кўрсатилган чора-тадбирларни рўёбга чиқариш учун миллий валюта ва нархларнинг барқарорлигини таъминлаш, валютани тартибга солишнинг замонавий бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш <…> назарда тутилмоқда”.

Бу масаланинг, яъни валютани тартибга солиш масаласининг бошқа деталлари на Фармонда, на унга илова қилинган Шарҳда берилган.

Мутахассис фикри

Ўзбекистон ҳукуматининг собиқ мулозими, Астанадаги Евроосиё университети доценти, иқтисодчи Сапарбой Жубаевдан Ҳаракат стратегиясининг “Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш” йўналишини шарҳлаб беришни сўрадик.

Сапарбой Жубаев Шавкат Мирзиёевнинг 7 февралдаги фармони тўғрисида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:14 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG