Линклар

Шошилинч хабар
17 декабр 2024, Тошкент вақти: 03:17

Андижонда "Дамас"лар ўрнини эски "Исузу"лар эгалламоқда


Андижонда 1 февралдан “Дамас" автомашиналари билан йўловчи ташиш бутунлай тақиқланди. Улар ўрнига, ҳокимият ваъда қилганидек, янги “Мерседес Бенз” автобуслари эмас, балки Тошкентдан келтирилган эски "Исузу" автобуслари линияга чиқарилди.

Андижонда 200 та "Исузу" автобуси йўловчи ташиш учун шаҳарга чиқарилди.

Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлигининг Андижон бўлими мулозимига кўра, бу автобуслар шаҳарда 1 февралдан фаолияти тақиқланган тўрт мингга яқин хусусий “Дамас" автомашиналари ўрнини эгаллаши керак:

- 1 февралдан “Дамас”да ноқонуний киракашлик қилишга чек қўйилди. Ҳозир улар ўрнига Тошкентдан келтирилган 200 та ихчам ва қулай “Исузу” автобусларини чиқардик. Яқин ойларда яна автобуслар оламиз, - деди Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлигининг Андижон бўлими мулозими.

Андижон шаҳар ҳокимлиги ўтган ой “Дамас”лар ўрнига янги “Mercedes Benz” автобуслари сотиб олинишини ваъда қилган эди.

Лекин андижонлик тадбиркор Икромжоннинг Озодликка айтишича, шаҳарда “Дамас”лар ўрнида пайдо бўлган автобусларнинг аксари Тошкентдан келтирилган эски "Исузу" автобусларидир.

“Учта янги автобус бор, номига. Қолгани ҳамммаси ўриндиқлари титилиб кетган, Тошкентдан келтирилган эски автобуслар. "
“Учта янги автобус бор, номига. Қолгани ҳамммаси ўриндиқлари титилиб кетган, Тошкентдан келтирилган эски автобуслар. "

“Учта янги автобус бор, номига. Қолгани ҳамммаси ўриндиқлари титилиб кетган, Тошкентдан келтирилган эски автобуслар. Тошкентдан қолган ёзувлари ҳам турибди. Тошкентда минилавериб эскирган автобусларни бизга олиб келишaяпти”, - дейди Икромжон.

Канадада яшовчи ўзбекистонлик блоггер Улуғбек Ашур ўз саҳифасида “Андижон шахрида ДАМАС автомобилларинг қатновига таъқиқ қўйилди. Мана улар ўрнига сотиб олинган “янги" автобуслар" дея улар фотосуратларини эълон қилди.

Улуғбек Ашурнинг Озодликка айтишича, у Андижонда яшовчи ҳамкасби билан ҳамкорликда бу борада суриштирув ҳам олиб борган:

- Янги оламиз, деб туриб, эскиларни олиб келиш Ўзбекистонда анъанага айланиб бораяпти. Жиззахда троллейбус линияси очилди, Европадан, Чехиядан троллейбуслар сотиб оламиз, деб Осиё тараққиёт банкидан кредитлар олишган. Ўрнига Тошкентдан эскирган вагонларни олиб келишди. Самарқандда ҳам шу бўлди. Самарқандда янги трамвай линиясини очишди, Тошкентдан эскирган вагонлар келтирилди,- дейди Улуғбек Ашур.

Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлигининг Андижон бўлими мулозими Озодлик билан суҳбатда эски автобуслар линияга вақтинча чиқарилгани, яқин ойларда янги автобуслар ҳам сотиб олинишини айтди:

- Бу вақтинча, “Дамас”лар фаолияти тақиқланганидан сўнг улар ўрнини тўлдириш учун олиб келинган автобуслар. Лекин жуда эски эмас. Ҳаммаси техник кўрикдан ўтган автобуслар. Яқин ойларда яна янги 200 та “Исузу” ва “Мерседес Бенз” автобуслар олиб келиш режамиз бор, - деди Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлигининг Андижон бўлими мулозими.

Ҳозир Андижон шаҳрида 96 та йўналишда 400 дан зиёд автобус йўловчиларга хизмат қилмоқда.

Озодлик суҳбатлашган андижонликларга кўра, шаҳардаги "Дамас"лар йўлкира арзонлиги билан ажралиб турган.

"Ишга "Дамас"да қатнардим. Ҳам арзон, ҳам қулай. Йўлкираси 500 сўм¸ холос. Шофёр истаган жойингизда тўхтайди. Автобуслар 700 сўм, лекин вақтида келмайди"¸ Озодликка ëзган дейди андижонлик талаба.

Озодлик суҳбатлашган айрим андижонликларга кўра, ҳокимиятнинг янги қарори кучга кириши билан минглаб "дамасчи" ягона даромад манбаидан ажралиб қолган.

Айрим “Дамас” ҳайдовчилари эса яширинча фаолиятларини давом эттираётганликларини айтишади:

- Гапнинг очиғи, Германиядан янги автобуслар сотиб олишмайдими, барибир "Дамас" ўрнини эгаллай олмайди, - дейди андижонлик тадбиркор Икромжон.

Озодликка маълум бўлишича, "Дамас"ларда йўловчи ташиш Андижон¸ Наманган ва Қарши каби Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида ҳам тақиқланиши мумкин.

XS
SM
MD
LG