Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:23

“Жўжани кузда санаймиз, Шавкат Миромонович!”


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг “ҳар бир хонадон 100 тадан товуқ боқишга мажбур” деган баёноти ижтимоий тармоқларда энг кўп муҳокама қилинган мавзу бўлди ва қизғин бахсу-мунозарага ҳам сабаб бўлди.

Жаноб Мирзиёев 19-20 январь кунлари Қорақалпоғистонга қилган сафари чоғида“Қишлоқда яшайдиган ҳамма хонадон, умуман, республика бўйича, нафақат Қорақалпоғистон бўйича, 100 тадан товуқ боқишга мажбур. 100 та товуқ энг камида 50 та тухум беради. 10 тасини ўзи еб, агар ҳар куни 40 тасини сотсаям кам таъминланган оила бўлмайди”, деган эди.

"Настояшее время" сахифасида эълон қилинган "Мирзиёевнинг юзта товуқ боқиш бизнес плани" сарлавҳали видеолавҳа остига беш ярим миингдан ортиқ изоҳ қолдирилди.

Куриная экономика президента Узбекистана
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:02 0:00

Facebook тармоғининг Anna N Kaplan исмли фойданалувчиси “Агар ҳаммада юзтадан тухум бўлса кимга сотади, тулкиларгами?, деб ёзди.

Марина Подчезерцева эса Ўзбекистон президентининг таклифида жон бор, дея изоҳ қолдирди.

“Томорқасида паррандаси бор оила ҳеч қачон, ҳатто бутун мамлакат таназзулга учраб, мамлакатда очарчилик бошланса ҳам оч қолмайди. Биз буни Совет дарврида кўрганмиз”, дея фикр билдирди у.

Тармоқнинг Хон Насриддинов исмли фойдаланувчиси ҳам товуқ боқиш тарафдори: "Ўртоқлар, жуда тўғри. Одамларни ишлашга мажбурлаш керак. Ҳамма дангаса, давлат нима қилиб берара экан, деб ўйлайди. Ишламаган тишламайди", - деб фикр билдирди Насриддинов.

Анвар Қамбаров фикрича эса Мирзиёев ғоясини амалга ошириш осон эмас. "Товуқ боқиш учун аввало иссиқлик манбаи зарур. Ҳарорат бўлмаса тухум қўймайди. Бизда одамлар совуқдан дийдиряпти. Ундан кўра одамларга иссиқлик берсин, ундан кейин товуқ кўпайтириш, тухум қўйиш ҳақида ўйласа бўлади", - дея изоҳ қолдирди Анвар Қамбаров.

Валерий Гавричков фикрича эса Ўзбекистонда тимсох ҳам кўпайтирса бўлади.

"Ўзбекистон иссиқ, тимсох ҳам кўпайтирса бўлади. Туя қушни кўпайтириш ундан ҳам қулай. Туяқуш битта тухум қўйса ўнта одамга етиб ортади”, - дея фикр билдирди Гавричков.

Facebook фойдаланувчиси Собир Каримов ҳам "ўзбекларнинг муаммоси сиёсатчиларида эмас, товуқ кўпайтириб тухум сотмаганларида экан! Биз бекор Каримовдан хафа булиб юрган эканмиз уни ўрнига товуқ боқишимиз керак эди", дея изоҳ қолдирди.

Юсуф Раҳмонов: "Бу схема шундай. Товуқ боқувчи озуқани давлатдан сотиб олади, қарзга. Товуқ боқади. Гўштини давлатга топширади. Тухумни давлатга топширади ва давлатдан қарз ҳам бўлиб қолади, чунки озуқани давлатдан қарзга олган-да".

Тармоқнинг яна бир фойдаланувчи Мирзобек Шодиқулов: "Гапириш осон, лекин амалда бу осон эмас. Жўжани кузда санаймиз, Шавкат Миромонович!", - деб ўз фикрини билдирди.

Ижтимоий тармоқларда киноя аралаш изоҳлар ҳам қолдирилмоқда. Biglio Biglion: "Бориб-бориб тухум миллий валютага айланади. Масалан магазинда шуба, атига 1500 тухум туради, марҳамат".

Emin Huseyn эса бу ерда Европани қайсидир мамлакати эмас, балки Ўзбекистон ҳақида гап кетяпти, дейди. "Нима Мирзиёев Айфон чиқаришни маслаҳат қилсинми ёки космик кемалар учун мотор ишлаб чиқаринглар, десинми? Тухум етиштириш энг енгил ва самарали иш"? - дея изоҳ қолдирди.

XS
SM
MD
LG