Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:48

Тожикистонда 1 йилда 20 имом-хатиб қамалди


Сўғд вилоятидаги масжидларнинг имом-хатибларини ҳибсга олиш шу йил баҳордан бошланди ва ҳозиргача судлар тақиқланган "Мусулмон биродарлар" ташкилотига алоқадорликда айблаб, 20 га яқин дин хизматчисини озодликдан маҳрум қилган.

Адвокатларга кўра, уларнинг ҳимоясидагилар аҳолини фақат исломга даъват қилишган ва ўзларининг тинч йўл билан қилинган даъватлари орқали ўз сафдошлари ва мамлакатдаги диндорлар сонини кўпайтирмоқчи бўлишган, холос.

Сўғд вилояти прокуратураси матбуот хизматидан хабар беришларича, бу диний арбоблар фаолияти Тожикистон Республикаси Олий суди томонидан 2006 йилда тақиқланган "Мусулмон биродарлар" ташкилотига аъзоликда айбланиб жиноий жавобгарликка тортилганлар.

Имом-хатибларнинг қамалишини ҳукуматдагилар диний арбоблар сафларини Тожикистоннинг давлат тузумига ҳавф солувчи "Мусулмон биродарлар" каби экстремистик ташкилотларнинг аъзоларидан тозалаш, деб тушунтиришмоқда. Уларнинг айтишича, мамлакатдаги диндорлар орасида амалдаги ҳанафий мазҳабига оид қоидаларни ўзгартилишини қўллаб чиқувчи диний раҳнамоларга ўрин бўлиши мумкин эмас.

Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, имом-хатибларга нисбатан қўйилган мамлакатдаги констутицион тузумни ўзгартириш айблови судгача терговда ва суд мобайнидаги муҳокамаларда ўз исботини топмаган. Судланувчилар биргина "Мулусмон биродарлар"га аъзо эканликларини тан олишган. Уларнинг айтишларича, улар охиригача "ўз динига ва ҳанафий мазҳабига содиқ қолишган".

"Мусулмон биродарлар" гуруҳининг фаолияти Тожикистонда 2006 йили тақиқланган, аммо ҳозирги кунга қадар бу ташкилотга аъзоликда айбланиб ҳибсга олинганлар ҳақида жуда ҳам кам хабарлар бўлган. "Мусулмон биродарлар"- халқаро диний-сиёсий ташкилот бўлиб, 1928 йили Мисрда ташкил этилган. У кўп мамлакатларда террористик ташкилот деб эълон қилинган ва ман этилган.

XS
SM
MD
LG