Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:57

Асака ва Қўқонда қўлдаги бензин нархи беш минг сўмгача чиқди


Асакадаги УзГазОйл АЁҚШида бензинга навбат
Асакадаги УзГазОйл АЁҚШида бензинга навбат

“Ўзбекнефтмаҳсулот” компанияси бензин чайқовчилигини олдини олиш мақсадида 23 октябрдан бошлаб бензин нархини кўтарганига қарамай, вилоятларда бу маҳсулот ҳамон тақчил бўлиб қоляпти. Озодлик манбаларининг айтишларича, аксарият туманларда бензин фақат “УзГазОйл” шохобчаларида бир-икки соат сотилиб, тугаб қоляпти. Хусусий АЁҚШларга эса бензин берилмаяпти.

Андижон вилояти Асака туманидаги Озодлик манбасининг айтишича, бензин учун ҳайдовчилар кечасидан навбат олмоқда:

“Бензин жудаям муаммо бўлиб қолди. Асака туманида ҳозир фақат УзГазОйл АЁҚШида, у ҳам бўлса икки кунда бир бўлади. Мошиналар навбати бир километргача чўзилиб кетган. Узоғи билан бир соат сотадида, бензин тугади деб ёпиб қўяди. Лекин ўзларининг нақд пул берадиган танишларига сотаётгани гувоҳи бўлганман. Кечаси ўзларининг мерник идишларига қуйиб заправка ёнидаги бензинфурушларга нақд пулга сотяпти”, дейди манба.

Асакадаги УзГазОйл АЁҚШида бензинга навбат
Асакадаги УзГазОйл АЁҚШида бензинга навбат

Унинг айтишича, хусусий АЁҚШларда ҳам умуман бензин йўқ:

“Бензин асосан, қўлга ўтиб кетяпти. Хусусий заправкаларда эса умуман бензин йўқ. Эшитишимча улар бензин оляпти, лекин асосан нақд пул тўлайдиган чайқовчиларга кечаси сотяпти. Кейин счетдан счетга пул ўтказади, ўша ерда бензин сотилгани кўриниб туради. Ҳозир Асаканинг марказида бир литр бензин нархи 4,5 минг сўмга, қишлоқларда эса 5 минг сўмга чиқиб кетди”, деди манба.

Бу ҳам Асака, 24 ноябрь, 2016й
Бу ҳам Асака, 24 ноябрь, 2016й

​“Ўзбекнефтмаҳсулот” компанияси бензин чайқовчилигига барҳам бериш учун 23 октябридан бензин нархини ошириб, бир литр АИ 80 бензин нархини 2800 сўм, АИ 90 эса 3000 сўм қилиб белгилаган эди.

Бироқ, ўтган бир ой мобайнида жойларда бензин таъминоти бўйича жиддий бир ўзгариш сезилмади. Тошкентдан ташқари ҳуддуларда бензин яна чайқовчилар қўлида сотилишда давом этяпти.

Қўонлик ҳайдовчилардан бири қўлдаги бензин нархи 4800 сўмга чиққанини Озодликка ёзди:

“Яқинда қонун чиққанди, республика бўйлаб бензин нархи 2800 сўм бўлади, деб. Ҳозир у нархда умуман бензин йўқ. Мабодо чиқиб қолсаям, Қўқонда 3100 сўмдан сотиляпти. Заправкаларнинг дарвозалари ёпиқ. Кеча қўлдан литрини 4800 сўмдан олдим”, деб ёзди қўқонлик ҳайдовчи.

Озодлик билан илгариги суҳбалардан бирида, самарқандлик хусусий АЁҚШ эгаларидан бири, бензин нархининг оширилишига унинг “шапка”си сабаб бўлишини айтган эди:

“Мен қарийб 15 йилдан буён АЁҚШни бошқараман. Хусусий тадбиркорман. Битта бизда эмас, бошқа вилоятларда ҳам шундай. Уч ойча бизда умуман бензин тортилиб қолди. Ўшанда бензин нархи 2075 сўм эди. Нефтебазада тоннасига 100 доллар бермасангиз ололмасдингиз. Ҳозир бензин қиммат бўлиб, “шапка”нинг нархи сал тушди. Ҳозир ҳар литрга 20-50 сўмдан сўрашяпти. Бу тоннасига 200 дан 500 минг сўмгача дегани. Лекин ҳозир ҳеч ким бу бензинни олмаяпти. Чунки, “шапка”ни чиқимини чиқаришнинг иложи йўқ. Бензин нархи ошганидан кейин, солиқ инспекцияси бензинни давлат нархидан қиммат сотганларни жавобгарликка тортиш ҳақида огоҳлантиряпти. Шунинг учун, ҳеч ким зарарига ишлагиси келмайди. Ҳеч ким “шапка” бериб бензин олиб, ўзининг зарарига сотишни истамайди. Улар бизга очиқ айтади. Агар биз ҳам тепага узатмасак вагон келмайди. Ҳар вагон устига 4000-5000 доллар миниб бизга етиб келади”, дейишади”, деган эди АЁҚШ раҳбарларидан бири.

"Ўзнефтмаҳсулот" ҳиссадорлик компаниясининг ўзини таништирмаган мулозими, вилоятларда бензин тақчиллигини инкор қилди ва лимит бўйича бензин тарқатилаётагнини Озодликка айтди.

Ўзбекистонда автоёнилғи тақчиллиги биринчи марта кузатилаётгани йўқ. Бугунгидай ҳолат, хусусан, ўтган йили ҳам кузатилган ва “Ўзнефтмаҳсулот” ўшанда ҳам бу йилги важларни келтирган эди.

XS
SM
MD
LG