Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:31

Бухоролик ҳуқуқ фаоли Бобомурод Раззоқов озод этилди (ВИДЕО)


Бобомурод Раззоқов қамоқдан чиққанидан сўнг, 25 октябрь 2016 йил.
Бобомурод Раззоқов қамоқдан чиққанидан сўнг, 25 октябрь 2016 йил.

Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли, 63 яшар Бобомурод Раззоқов уч йиллик қамоқдан сўнг озодликка чиқарилган.Бу ҳақда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамияти маълум қилди. Ташкилот фаоллари Васила Иноятова ва Абдураҳмон Ташанов 25 октябрь куни Товоқсойдаги қамоқхонада Бобомурод Раззоқовнинг чиқишини кутиб олганлар.

"Эзгулик" жамияти фаоли Абдураҳмон Ташановнинг Озодликка айтишича, Бобомурод Раззоқов 25 октябрь куни қамоқдан озод этилиб, қамоқхона нозири назоратида Бухорога жўнатиб юборилган:

"Бобомурод Раззоқов жиноят ижроия кодексини муддатидан олдин озод этиш ҳақидаги моддасига кўра, уч йили уч ойда қамоқдан озод этилди. У 2013 йил одам савдосида айбдор топилиб, тўрт йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган эди", деди Абдураҳмон Ташанов.

Ҳуқуқ фаоли Бобомурод Раззоқов озод этилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:26 0:00

Бобомурод Раззоқовнинг ўзи унга қўйилаётган айбловлар уйдирма эканлигини судда айтган.

Бухоро вилояти ИИБ одам савдосига қарши кураш бўлими бошлиғи, подполковник Нуриддин Шомуродов томонидан олиб борилган жиноят иши тафсилотларига кўра, ҳуқуқ фаоли одам савдосида айбланган.

“Эзгулик” жамиятининг ўша пайтда ёйинлаган баёнотида одам савдосидек қалтис айблов Бобомурод Раззоқовнинг касбий фаолияти ва сиёсий қарашлари эвазига уюштирилган провокация экани таъкидланган эди.

Асли мухолифат фаоли бўлган Бобомурод Раззоқов фермерлик билан бир қаторда "Эзгулик" жамиятининг Бухоро вилоятидаги вакили бўлиб фаолият олиб борган эди.

Бобомурод Раззоқов Озодлик радиосига берган бир қатор интервюларида бухоролик фермерларнинг муаммолари, маҳаллий ҳокимларнинг қонунбузарликлари ҳақида гапирган эди.

XS
SM
MD
LG