Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:03

PaxtaGram: “Планни бажармаганларни милиция итхонасига қамашмоқда”


Озодликнинг янги "PaxtaGram" лойиҳасида пахта мавсумига оид келаётган мактубларни тақдим этамиз. Пахтага оид хабарлар фото ва видеоларни Telegram орқали +420724971539 рақамига ёки @ozodnews манзилига юборинг. WhatsApp орқали + 420 724 740 755 Email: ozodlikmail@gmail.com PaxtaGram га Telegram орқали ёзинг ва Instagram да томоша қилинг :)

“Чиноз тумани ҳокими Махмуд Эшонов, Чиноз ИИБ бошлиғи Темуров ва Чиноз прокурори Дамир Махмудов пахта терими туфайли қатағонга қўл урмоқда.

Ҳеч бир қонунда пахта терими мажбурий бўлмасада, мана 3 кунлик “берилган режани” бажармаган отряд раҳбарларини ва ташкилот раҳбарларини Чиноз туманидаги ИИБ итхонасига эрталабгача қамаб қўймоқда. Аёлларни ҳам ИИБга олиб бориб тушунтириш хатини олиб соат иккигача олиб ўтиришмоқда.

Лекин бирон бир фермер жавобгарликга тортилгани йўқ.

Бу нима дегани энди? Жаноб Мирзиёевнинг қатағони бошланмоқдами?

Шимолий Корея бўлмоқдамиз!”

XS
SM
MD
LG