Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:01

Туркия ҳукумати Каримов ўлгани муносабати билан биринчи бўлиб расмий таъзия билдирди


TRT Haber телеканали Туркия Бош вазири Бинали Йилдиримнинг Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ўлими муносабати билан ўзбек халқига билдирган расмий таъзиясини намойиш этди.

Туркия Бош вазири: Ислом Каримов вафот этди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:15 0:00

Reuters: Каримов ўлди

Каримовнинг ҳозирга қадар расман эълон қилинмаган ўлими хабарини 2 сентябрь куни Рейтер ахборот агентлиги учта дипломатик манбага таяниб жамоатчиликка маълум қилди.

“Ҳа, у ўлди,” деб айтган агентликка дипломатик манбалардан бири Ислом Каримовни назарда тутган ҳолда.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 2 сентябрь тонгида хабар тарқатиб, президент Ислом Каримовнинг "соғлиги бирданига ёмонлашди," дея маълум қилганди.

Вазирлар Маҳкамаси шикофорларга таяниб президент вазиятини "ўта оғир" дея баҳолаганди.

"Азиз ватандошлар, чуқур қайғу билан шуни маълум қиламизки, ўтган суткада Президентимизнинг соғлиги бирданига ёмонлашди ва шифокорлар вазиятни ўта оғир деб баҳоламоқда", - дейилади хабарда.

78 яшар Президент Каримовнинг миясига қон қуйилгани ҳақида илк бор унинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева ўзининг Instagram ва Фейсбукдаги cаҳифалари орқали маълум қилганди.

Туркия ҳукумати Ислом Каримов ўлганига таъзия билдирганидан кейинги жонли дастур
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:59:56 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG