Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:01

Фарғона вилоятида 72 та хусусий дорихонага “чора кўрилмоқда”


Аптека
Аптека

Фарғона вилоятида мавжуд 527 та дорихонанинг 72 таси устидан текширув бошланди. Бу маълумотни Озодлик “Фарғона Дори-Дармон” акционерлик жамияти бошқарувидан олди.

20 июлда Фарғона вилояти соғликни сақлаш ва фармацевтика муассасалари раҳбарларининг қўшма мажлисига раислик қилган вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев Фарғона вилоятида дори-дармонлар нархи Ўзбекистонда энг баланд эканини айтганди.

Яна қайси ҳайвонлар нима б...и еган бўлса еган, натижада дори мана... Энди у четдан сотиб олаверган билан шунча аҳоли... Энг кўп аҳоли Фарғона вилоятида бўлса. Бугун Фарғона вилоятида ҳар битта шаҳар-туманда энг камида 15-20 та дори дармон ишлаб чиқарадиган корхона бўлиши керак,” деб айтганди Шуҳрат Ғаниев.

У соҳага масъул идоралар раҳбарларини жазолаш билан таҳдид қилганди.

Соғлиқни сақлаш раҳбарлариям неча йил ишлаган бўлса, юраверган ҳаммаси қорнини семиртириб, чўчқадай семириб юраверган ўша соғлиқни сақлашдаги раҳбарлар ҳам!! Жавобгарликка тортилиб кетасан беш-ўнтанг! Аптека назоратида ишлаганинг бор, бошқанг бор, яна бир бало инспекциянг бор экан, яна бир нарсаларинг бор экан!”, деганди Фарғона вилояти ҳокими.

У соғлиқни сақлаш соҳасида текшириш бошлангани ва аптекаларга лицензия бериш Соғлиқни сақлаш вазирлигидан вилоят ҳокимияти ихтиёрига ўтказилганини билдирганди.

“Фарғона Дори-Дармон” акционерлик жамияти бошқарув раисининг муовини Иброҳимжон Комиловнинг айтишича, мазкур мажлисдан кўп ўтмай мавжуд хусусий дорихоналарнинг 72тасига чора кўришга қарор қилинган.

Ҳақиқатан хусусий корхоналарда ўша камчиликлар бўлган. Нархлар баланд бўлган. Белгиланган тартибга амал қилмасдан сотишган. Нарх 35,8% баланд чиққан, (Ўзбекистонда) энг баланд нарх шу Фарғона вилоятида чиққан,” деди Иброҳимжон Комилов.

Унинг айтишича, вилоят ҳокими топшириғи билан ҳозирда вилоят бўйлаб ижтимоий дорихоналар ташкил этилмоқда.

Ижтимоий дорихонанинг асосий вазифаси аҳолига дориларни сифатли ва хусусий дорихоналардан анча паст нархларда тақдим этишдан иборат бўлади.

Ижтимоий дорихона бўлсин, ичида фитобар бўлсин, ташқи кўриниши замон талабига мос келсин дейиляпти. Юмшоқ кресло, мебеллар ўрнатилсин дейиляпти. Кирган одам озгина дам олиб, фиточойлардан, фитоичимликлардан истеъмол қилиб, чиқиб кетсин, деган топшириқ бўляпти,” деди Иброҳимжон Комилов.

Унинг маълум қилишича, шу йил охиригача Фарғона вилоятида 8 та ижтимоий аптека очилади.

Ўзбекистон бўйича “Дори-дармон” Акционерлик Компанияси тизимидаги жамият дорихоналари қошида мамлакат мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида 58 та ижтимоий дорихона ташкил этиш режалаштирилган.

“Дори-дармон” Акционерлик Компанияси маълумотига кўра, ҳозирда компания томонидан ташкил этилган ижтимоий дорихоналар Ўзбекистоннинг 770 та қишлоқ врачлик пунктларида иш олиб бормоқда.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 130дан зиёд дори-дармон ишлаб чиқариш компаниялари мавжуд.

Бироқ, ушбу компаниялар аҳоли эҳтиёжини бор-йўғи учдан бирга қондира олади холос.

XS
SM
MD
LG