Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:53

Ҳоким деҳқон томорқасидаги буғдойни куч билан тортиб олмоқда


Буғдой топшириш режаси бажарилмаётгани сабабли Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ҳокими деҳқонларнинг шахсий томорқасидаги буғдойга кўз олайтирди.

Халқнинг лалми ерларда етиштирган буғдойига милиция ходимларининг қаттиқ назорати остида комбайн солиняпти. Бу талончиликдан норози бўлган одамлар вақтинчалик ҳибс қилиниб, буғдой ўриб олингандан сўнг қўйиб юбориляпти.

Бу ҳол бир ҳафтадан буён Яккабоғ туманининг Самоқ, Бешкапа, Мунжир, Новқишлоқ, Ширинбулоқ, Сероб қишлоқларида кузатилмоқда. Аҳолининг лалми ерда етиштирган буғдойи маҳаллий ҳокимият томонидан зўравонлик билан ўриб олиняпти.

Рассом Элсеварнинг Eltuz.com нашрига жўнатган янги ҳажвий сурати айни шу муаммони ўзида акс эттирган.

XS
SM
MD
LG