Линклар

Шошилинч хабар
17 декабр 2024, Тошкент вақти: 01:37

Ўзбек футболчиси Илëс Зaйтуллаев 5 ëшга ёшартирилгани учун жазоланди


Ўзбек футболчиси Илëс Зайтуллаев
Ўзбек футболчиси Илëс Зайтуллаев

Икки нафар ўзбек футболчисининг паспортдаги ëши атайлаб ëшартирилгани боис Ўзбекистон Футбол федерациясида текширув бошлангани маълум бўлди. Федерациядаги Озодлик манбасининг айтишича¸ футболчилар Илëс Зaйтуллаев ва Аббос Махситалиевларнинг паспортдаги ëши камайтириб ëзилгани боис, улар жанжал марказида қолган.

- Ўтган ой охирида Италиянинг Ўзбекистондаги консули “Бунëдкор” футбол клуби раҳбарлари билан учрашганида Илëс Зaйтуллаевнинг ëши футбол мулозимлари тарафидан атайлаб 5 ëшга камайтирилганини айтди. Консулнинг айтишича¸ Зaйтуллаев Италияда христиан динини қабул қилгани учун ҳақиқатни айтишга қарор қилган¸ дея иддао қилди манба.

Озодлик футболчининг ўзи билан боғланишга уринмоқда.

Ўзбек футболчиси Илëс Зaйтуллаев кейинги тўрт мавсумда Италиянинг "Ланчиано" футбол жамоасида ўйнаëтган эди.

ОАВлар тарқатган маълумотга кўра¸ 2001 йилдан бери Италиядаги турли футбол клубларида ўйнаган Илëс Зaйтуллаевнинг ëши паспортида кўрсатилган каби 1984 йилнинг 13 августи эмас¸ балки 1979 йилнинг 13 августидир.

Ўзбекистон Футбол федереациясидаги Озодлик манбасининг айтишича¸ Илëс Зaйтуллаевнинг бу иқроридан сўнг Футбол федерацияси уни жазолаган:

- Зaйтуллаевнинг Италия чемпионатларида қозонган барча совринлари бекор қилинди. Бундан буëн Зaйтуллаевнинг Италияда ҳар қандай мавқедаги футбол клубларида ўйнаши тақиқланди. Шунингдек, Зaйтуллаевга Италия элчихонаси сайëҳ сифатида ҳам виза бермайдиган бўлди. Зaйтуллаев сохта маълумот тақдим қилгани боис, Шенген шартномасига аъзо Европа давлатлари консулхоналарига ҳам маълумот юборилган¸ дейди манба.

Унинг айтишича¸ Зaйтуллаевнинг Ўзбекистон ëшлар командаси натижалари хам бекор қилиниши кутилмоқда.

Қаллоблик билан боғлиқ футбол жанжали марказида қолаëтган Зaйтуллаев шу кунларда Ўзбекистондан чиқа олмаëтгани Озодликка маълум бўлди.

Ўзбекистон Футбол федереациясидаги Озодлик манбасининг иддао қилишича¸ ëшини камайтириб кўрсатиш амалиëти Ўзбекистонда кенг тарқалган:

- Ëшлар командасидагиларнинг аксариятини ëши камида икки ëшга камайтирилган. Бундан 6 йил олдин “Пахтакор” ҳужумчиси Аббос Махситалиев Монакодаги футбол клубига таклиф қилинди. Аммо унинг биологик ëши билан ҳужжатдаги ëши ўртасидаги тафовутни фош қилган Монако Футбол федерацияси ундан дарҳол воз кечди, дейди манба.

Суҳбатдошнинг фикрича¸ “ўзбек футболи ғирромликлар боис” ривожланмаяпти.

Ғирромликлар тўғрисида ёзиши мумкин бўлган Ўзбекистон спорт матбуоти эса чекловлар ичида қолмоқда.

Ўтган йилнинг 1 декабрида "Спорт" телеканалидан "Соккер клуб" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувлари эфирдан олиб ташланган, кўрсатув бошловчи ва муаллифлари ишдан бўшатилган эди.

Бунга кўрсатувда Ўзбекистондаги футбол жамоалари ўртасида "келишилган ўйинлар" ва тотализаторга пул тикишдаги қаллобликларнинг фош этилиши сабаб бўлгани айтилади.

Ўзбекистон футболидаги “ëшини яшартириш” амалиëти оқибатлари ҳақида мустақил журналист Бобомурод Абдуллев билан гаплашдик.

Бобомурод Абдулла ғирром футбол ҳақида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:40 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG