Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:55

ДТМ: Ўқишга ҳужжат топширишда биометрик паспорт талаб этилмайди


Ўзбекистон Давлат тест маркази мулозимларига кўра, мамлакат олийгоҳларига 2016-2017 ўқув йили учун ҳужжат қабул қилиш жараёнида абитуриентлардан биометрик паспорт талаб этилмайди.

Марказ мулозимларидан бири Озодлик билан суҳбатда абитуриентлар эски, лекин муддати ўтмаган паспортлари билан ҳам ҳужжат топшириши мумкинлигини айтди.

- Эски паспортлар мамлакат ичида 2018 йил 1 июлга қадар ҳақиқий ҳисобланади. Шу боис абитуриентлар эски паспорт билан ҳам ҳужжат топшира оладилар. Лекин, паспортни амал муддати ўтиб кетмаган бўлиши керак, - деди Ўзбекистон Давлат тест маркази мулозими.

Бу йил ҳам қарийб ярим миллион абитуриент олийгоҳларга ҳужжат топширади.

Аввалроқ, абитуриентлар орасида ҳужжат топширишда фақат биометрик паспорт талаб қилиниши ҳақида гап-сўзлар тарқаганди.

XS
SM
MD
LG