Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:51

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг қиммат мамлакат деб топилди


Numbeo портали эълон қилган "Cost of Living Index -2016" - яшаш қийматига оид рейтингда Ўзбекистон 122 мамлакат орасида 72-ўринни эгаллади.

Ҳисобот кундалик истеъмол моллари, турар-жой ижараси, озиқ-овқат махсулотлари нархи сингари омиллар асосида тузилган.

Мутахассислар яшаш шароитини баҳолаш учун Нью-Йоркдаги ҳаёт даражасига мезон қилиб олишган.

Унга кўра, Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг қиммат мамлакат деб топилган.

"Cost of Living Index" га кўра, дунёнинг яшаш энг арзон бўлган давлатлари Ҳиндистон, Молдова ҳамда Покистондир.

Энг қиммат мамлакатлар эса Бермуда,Швейцария, Багама ороллари, Норвегия ва Исландиядир.

Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи ойига 130 240 сўм¸ энг кам пенсиялар эса 254 730 сўмни ташкил этади.

Истеъмол савати деган тушунча бўлмаган Ўзбекистонда энг кам иш ҳақига кун кечириш имконсиз экани айтилади.

Ўтган йилги рейтингда Ўзбекистон 55,92 фоиз кўрсаткич билан 59-ўринни эгаллаганди.

XS
SM
MD
LG