Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:31

Автосаноат учун масъул Бош вазир ўринбосарининг ишдан четлатилгани айтилмоқда


Ўзбекистон Бош вазир ўринбосариУлуғбек Рўзиқулов
Ўзбекистон Бош вазир ўринбосариУлуғбек Рўзиқулов

Бош вазир ўринбосари, айни пайтда “Ўзавтосаноат” АК бошқарув кенгаши раиси, 46 яшар Улуғбек Рўзиқулов ўтган жума куни вақтинча ишдан четлатилган. Ўзбекистон вазирлар маҳкамасидаги Озодлик манбасига кўра¸ "Рўзиқулов GM Uzbekistan ширкатида олиб борилаëтган тергов иши давомида сўроқ бераëтгани боис ўз аризасига кўра¸ вақтинча ишдан озод қилинган".

Бош вазир ўринбосари терговга тортилгани ҳақида гапирган яна бир Озодлик манбаси ўтган ҳафта МХХнинг махсус гуруҳи тарафидан қўлга олиниб, тергов қилинаëтган GM Uzbekistan Бош директори Тоҳир Жалилов ўзидан юқори мулозимларга қарши кўрсатма бера бошлаганини ҳам иддао қилди.

Айни манбанинг айтишича, тергов кетаëтгани боис Рўзиқуловнинг дипломатик паспорти олиб қўйилган.

Материал чоп қилинаётган 9 май куни Рўзиқулов исми Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари сифатида хукумат Интернет порталидан олиб ташланмаганини қайд этиш лозим. Унинг ҳибс килингани ҳакида расмий маълумот йуқ.

“Ўзавтосаноат” идораси матбуот хизмати “Улуғбек Рўзиқулов лавозимидан четлатилгани ва GM Uzbekistan Бош директори Тоҳир Жалилов қамоққа олингани” тўғрисидаги Озодлик сўровига жавоб қайтармади.

Бундан олдин Ўзбекистонда GM Uzbekistan иши бўйича ширкат бош директори Тоҳир Жалиловдан ташқари яна камида 10 одам ҳибсга олингани ортидан “Ўзавтосаноат” бошқарув раиси¸ Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Улуғбек Рўзиқуловнинг ҳам терговга чақирилгани ҳақида Озодлик манбалари ўз тасарруфидаги маълумотларга таяниб, билдирган эди.

"Уч ўртоқ" эртагининг тугаши

Ўтган ҳафта охирида Бош вазир ўринбосари Рўзиқуловнинг “Қочиб кетаëтиб, аэропортда қўлга олингани” ҳақидаги миш-мишлар ижтимоий тармоқларда урчиди.

Интернетдаги Eltuz.com сайти эса “Рўзиқуловнинг изоляция қилингани” борасида ўз манбаларига таяниб билдирди.

Озодлик ўз суриштируви давомида бу иддаоларни расман тасдиқлата олмади.

Ўзбекистон бошқарув элитасини ичидан билган Озодликнинг яна бир манбаси "Рўзиқулов қамоққа чап бера олмайди. У ҳозир уй қамоғига тенг ҳолатда. Уй қамоғиннг ҳақиқий қамоққа айланиши бир-икки кун ичида кутилаëтган воқеа. Уч ўртоқ эртаги тугади. Ҳаëт Шарифхўжаев¸ Зелимхон Ҳайдаровнинг жияни (ҳозирча исми Озодликка маълум эмас-таҳр.) ва Рўзиқулов курсдош ўртоқ эди. Улар ҳамжиҳатлик билан бизнес қилиб келишди. Кейин Шарифхўжаев қамалди¸ Ҳайдаровнинг жияни ўлди¸ навбат Рўзиқуловга", дея иддао қилди.

Айни пайтда, GM Uzbekistan ширкатида кенг кўламли тафтишлар давом этмоқда.

Аввалроқ Озодлик GM Uzbekistan Бош директори Тоҳир Жалиловдан ташқари яна камида 10 одам ҳибсга олинган ва улар орасида Жалиловнинг ўғли ҳам борлигини ëзган эди.

Озодлик манбалари ҳибсга олинганлар орасида ширкат раҳбарининг ўғли ва ўринбосарларидан бир ҳам борлигини айтмоқда.

Жалиловнинг ўзи ҳамон Миллий хавфсизлик хизмати ертўласида сўроқ қилинаётганини айтган манба жиноий схемалар воситасида сотилган автомобиллар эгаларидан мусодара этилаётганини ҳам иддао қилмоқда.

XS
SM
MD
LG