Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:34

Собиқ ректор: "Нархоз"даги коррупцион схемаларга оид мақолага "алоқам йўқ"


Тошкент давлат иқтисодиëт университети собиқ ректори Нодир Жумаев
Тошкент давлат иқтисодиëт университети собиқ ректори Нодир Жумаев

Ўзбекистондаги энг йирик олий ўқув юртларидан бири – Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университетининг собиқ ректори, Нодир Жумаев, мазкур университетда коррупция чуқур илдиз отгани ҳақидаги мақола унга "умуман" алоқаси йўқлигини айтди.

Бу ҳақда Нодир Жумаев 8 май куни Озодликка берган интервьюсида маълум қилди.

40 ёшли профессор Нодир Жумаев қаламига мансуб, дея тақдим этилган ва қатор ахборот воситаларида ўтган ҳафта чоп этилган мақолада Тошкент Давлат Иқтисодиёт университетида коррупция илдиз отгани, порахўрликнинг бу ўқув юртида шаклланган “классик модели мамлакатнинг бошқа структура ва ўқув юртларига тарқалаётгани” иддао қилинади.

"В Узбекистане начался процесс Нархозизации социального комплекса" номли мақола муаллифининг ёзишича, “порахўрликнинг муваффақият билан ишлаётган классик модели икки асосий босқичдан иборат:

Биринчи босқич қабул комиссияси фаолияти билан боғлиқ бўлиб, у мижозлардан (муаллиф шу сўзни ишлатган – таҳр.) қабул қилишдан бошланиб, уларни университетга қабул қилиш билан якунланади.

Иккинчи босқич таълим билан боғлиқ ва ўқишнинг биринчи кунидан бошланиб, мижоз-битирувчиларга тайёр дипломлар бериш билан якунланади”.

Муаллифга кўра, ҳар иккала босқич давомидаги ҳал қилувчи омил порадир.

Мақолада аниқ мисоллар билан университетда томир отган порахўрлик кўринишлари, фойдаланилаётган коррупцион схемаларни очиб беришга, тушунтириб беришга уринилган.

Аммо Нодир Жумаев мақола унинг қаламига мансуб эмаслиги ва унда зикр этилган даъволарга қўшилмаслигини билдирди.

“Менимча, мен катта лавозимда ишлаганим ва ҳозир ундай лавозимда ишламаётганим учун “шуни номидан берсак, жонли чиқади”, деган қарорга келишган бўлишлари мумкин,” деди у Озодлик билан суҳбатда.

Мақолада, шунингдек, университетдаги “порахўрликнинг классик модели”ни барпо қилиш устида конкрет арбоблар - академиклар, бош вазир ўринбосари “тер тўкиб ишлаганини” иддао қилинади.

Нодир Жумаев бундай фикрларга ҳам қўшилмаслигини билдирди.

Профессор Жумаев билан тўлиқ суҳбатни тингланг.

Нодир Жумаев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:32 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG