Линклар

Шошилинч хабар
17 декабр 2024, Тошкент вақти: 00:34

Бухоро ва Хоразм тўйларида раққосалар тақиқланди


Самарқанд тўйи
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:39 0:00

Самарқанд тўйидаги раққоса.

Давлат Солиқ қўмитаси лизенциясиз фаолият юрғизаëтган санъаткорларни таъқиб қилишни кучайтиргани ортидан¸ Бухоро¸ Самарқанд ва Хоразм тўйларидан раққосалар йўқолди. Солиқ қўмитаси расмийларига кўра¸ анча йил панжа ортидан қараб келинган бу хизмат соҳасидаги лицензиясиз фаолиятга нисбатан жазо қўллаш кучайган. Айтилишича¸ йиллардан бери лицензиясиз тўй ўтказиб келган раққосаларни таъқибга олиш ҳам ғазнага жарима пуллари тушириш¸ ҳам солиқчилар чўнтагини қаппайтиришга хизмат қилмоқда.

17 март куни Озодликка бухороликлардан биридан “Галаосиëдаги тўйга иккита мелиса келиб¸ ўйинчи қизларни олиб кетди. Бундан кейин тўйларга раққоса олиб келиш тақиқланибди”¸ деган хабар келди.

Бу хабарни ўрганиш жараëнида айни кунларда нафақат Бухоро¸ балки бутун Ўзбекистон бўйлаб тўйларнинг раққосаларсиз ўтаëтгани маълум бўлди.

Бухоро тўйи
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:07 0:00

Аëн бўлишича¸ Ўзбекистон бўйлаб солиқ назоратчилари тўйларда хизмат кўрсатиш учун махсус рухсатномаси бўлмаганларни ов қилишга киришиб¸ нафақат раққосалар¸ балки уларнинг лицензиясиз ўйнашига рухсат берган ресторан ва тўйхоналар¸ шунингдек тўй эгаларини ҳам катта миқдорда жаримага тортганидан сўнг¸ воҳа тўйларида бошдан-охирига қадар хизмат қиладиган раққосалар кўздан ғойиб бўлган.

- Ҳозир тўйларда вобше раққоса йўқ. Рухсат йўқ. Уч-тўрт ойдан бери тўйларга биттаям раққоса чиқмаяпти. Бизга келиб запрет қўйишди. Бизга бирорта раққоса киргизсанг¸ тўйхонангни ëпиб кетамиз печатлаб¸ деган. Бизга раққоса мумкинмас¸ штраф қиламан деб налог келаяпти. Костюмлашган шоу дастур кўрсатадиганлар¸ агар лицензияси бўлса¸ келиб бир-иккита ўйин қилади¸ бўлди. Аввалгидек тўйни тўлиқ ўтказиб берадиган раққосага рухсат йўқ. Бу фақат Бухорода эмас¸ бутун Ўзбекистонда бўлаяпти¸ деди Бухородаги тўйхоналардан бирининг маъмури.

Тўйларда раққоса бўлмасин деган талаб ва раққосаларни тўйдан олиб кетиш билан солиқ инспекцияси ходимлари шуғулланаëтгани боис¸ Озодлик Давлат солиқ қўмитаси расмийсига изоҳ учун мурожаат қилди. Ўзини таништирмаган мулозим микрофонсиз суҳбатда¸ раққосаларнинг тўйлардан ғойиб бўлганини тасдиқлади ва буни фаолиятни лицензиясиз ва гастроль-концерт гувоҳномасисиз амалга оширган шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган жазо чоралари қўллаш жараëнининг кучайгани билан изоҳлади:

- Тўйларга раққоса чиқмасин¸ деган қарор ëки қонун йўқ. Биз бутун республика бўйича тўйларда хизмат кўрсатаëтган санъаткорларнинг лицензияси бор-йўқлиги¸ уларнинг давлатга солиқ тўлаб-тўламаëтганини қаттиқ назоратга олдик¸ холос. Шу пайтгача бу нарсага панжа ортидан қараб келинаëтган эди. Тўйга борадиган ашулачиларнинг ҳаммасида лицензияси бўлардию¸ лекин раққосаларда бўлмасди. Текшириб кўрилса¸ республика бўйича деярли бирорта раққосада тўйда хизмат кўрзатиш учун лицензияси йўқ экан. Ўзимиз ҳам ҳайрон қолдик. Тўйга лицензиясиз чиқаяптими¸ бўлди бу ноқонуний фаолият деб баҳоланади ва рейд бўлади. Лицензияни “Ўзбекнаво” беради. Берса¸ марҳамат мана лицензиям бор деб¸ рақсга тушаверсин¸ деди Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда Давлат Солиқ қўмитаси расмийси.

Хоразм тўйи
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:00 0:00

Бухоро тўйларида бошловчилик қилган бухоролик суҳбатдошга кўра¸ тўйлардаги раққосаларнинг лизенцияси бор-йўқлигини текшириш бундан бир неча йил олдин бошланган¸ аммо коррупция сабаб¸ бу жараëнни тартибга солиш пайсалга солиб келинган:

- Бир неча йил олдин раққосаларни четлатиш учун лицензия талаб қилиш бошланди. Раққосалар ҳақиқатан ҳам лицензиясиз ишлайди¸ чунки лицензиядан фақат давлат фойда кўради¸ раққоса бор-йўғини лицензия билан солиққа беришга мажбур бўлади. Бухоро тўйхоналарида роса рейдлар уюштиришди. Шу рейдлардан кейин 500 та раққоса бўлса¸ 50 таси лицензия олди. Қолгани¸ солиқчи билан “Ўзбекнаво”га пора берадиган бўлди. Солиқдаги ҳомийси¸ қачон рейд бўлишидан огоҳлантиради¸ бўлди¸ дейди бухоролик суҳбатдош.

Қарийб 10 йилдан бери қатор қонун ва қарорларда кўзда тутилган бу каби хизмат фаолияти учун лицензия олиш ва мунтазам солиқ тўлаш талабининг 2016 йилга келиб кескинлашгани¸ тўйларни ташкиллаштириш жараëнидан бевосита хабардор суҳбатдошга кўра¸ Ўзбекистон бўйлаб солиқ тушумлари йиғишни кучайтириш¸ айни пайтда¸ солиқчилар ноқонуний даромадини кўпайтириш уринишининг бир қисмидир.

- Бухорода битта раққоса тўйда бошдан-охиригача ўйнаб¸ кўпи билан 100 минг сўм топади. Доллар ошадими¸ тушадими¸ унинг даромадига таъсири йўқ. Раққосалик осон иш эмас. Уч ойга лицензия олишнинг нархи¸ энг ками 650 минг сўм. Кейин ойига солиқ тўлаш керак. Қонуний ишлайман деса¸ ўзига ҳеч нарса қолмайди. Кўпчилик раққосалар ëлғиз она¸ болаларини боқиши керак. Шунинг учун лицензия олмай¸ таваккал қилиб ишлашади. Тўйлар налогчилар учун яхшигина кормушка эди¸ бундан кейин ҳам шундай бўлади. Ҳозир бюджетга солиқ тушумларини кучайтириш ҳақида тепадан қаттиқ кўрсатма олишган бўлса¸ шунақа қилиб туришади. Лекин тўйлардан раққосани йўқотишларига ишонмайман. Бойвачча тўй қилсаю¸ камида учта раққоса ўйнамаса¸ бўлмайди. Халқ ҳеч бўлмаса ўз тўйини ўзи хоҳлагандек ўтказиши керакку¸ дейди Бухоро тўйларида лицензия билан бошловчилик қилиб келган Озодлик суҳбатдоши.

XS
SM
MD
LG