Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:32

BahsOnline: Чинорларни қираётган Ўзбекистон ҳукуматига таъсир ўтказса бўладими?


BahsOnlineнинг бу галги сонида ўзбекистонликларнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий-экологик муаммолар борасида ҳукуматга таъсир ўтказа олиши ёки ўтказа олмаслиги мунозара қилинди.

Ўзбекистонда бир неча йиллардан буён шаҳар ва туманлардаги чинорларни кесиш компанияси бир маромда давом этмоқда.

Ободонлаштириш дастури доирасида минглаб юз йиллик чинорлар нобуд қилинди, боғ-роғлар ўрнини бир парча ҳам соя бермайдиган арчалар эгаллади.

Шанба-якшанба кунлари Тошкентда яна аёвсиз кесила бошлаган азамат чинорларнинг аянчли суратлари Sreda.uz сайтида ва ижтимоий тармоқларда айлана бошлади.

BahsOnline: Чинорларни қираётган Ўзбекистон ҳукуматига таъсир ўтказса бўладими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:25 0:00

Тошкентлик Фарида Шарифулина “Ўзбекистонда чинорларнинг ваҳшиёна кесилишини тўхтатишни сўраймиз” деб номланган петицияни бошлади.

“Ҳозир Ўзбекистоннинг ҳар ерида чинорларни кесаяптилар. Чинорнинг ўрнини ҳеч қайси дарахт босолмайди. Осиё чинорининг баландлиги 35-40 метрга етади, соя-салқин берадиган ҳамда иссиқ ва қуёш радиациясида ҳимоялайдиган шох-шаббаси мўл. Бир неча юз йил яшайди. Бу мустаҳкам оғочни қурт-қумурсқа кемиролмайди. Суғоришга ҳам ҳожат йўқ. Ҳозир Тошкент яланғочланиб қолган, у асфальт-бетон даштига ўхшаб бормоқда. Чинор ўрнига сув кўп талаб қиладиган ва соя-салқин бермайдиган арча ва чет эл дарахтлари ўтқазмоқдалар. Ўзбекистонда чинорларнинг ваҳшийларча кесилишини тўхтатишни сўраймиз”, деб ёзади Фарида Шарифуллина.

Мустақил журналист Сергей Ежков эса ижтимоий тармоқларда бу ваҳшийликка қарши одамларнинг норозилигига ҳукумат пинагини ҳам бузмаётгани ҳақида ёзди:

“Фикрлайдиган, маърифатли ва бефарқ бўлмаган шаҳарликларнинг ижтимоий тармоқларни тўлдирган норозилигига қарамасдан ҳукумат Тошкентда чинорларни ваҳшийларча кесишни давом эттирмоқда”.

Ежков ҳукумат бу халқни бир тўда қўй каби юввош ва товага солинишини жим кутиб турган балиқ сифатида кўришини айтар экан, халқнинг ўзи ҳам бирор марта бу ваҳшийликларга қарши чиқмаганини ёзади:

“Пойтахт кўчаларини безаб турган дарахтлар кесилиши тарихига назар ташлар эканмиз, оддий одамларнинг бирор марта ҳам бу тасқаралар кўтарган ойболта ва бензин арраларига кўкрагини қалқон қилиб дарахтларни ҳимоя қилганини кўрмадик”, деб ёзади журналист.

Кўчада бўлмаса ҳам, лоақал, ижтимоий тармоқларда одамларнинг бу ишларга норозилик билдириши ҳукуматга таъсир қиладими?

Дарахтлар ҳимояси учун петицияда тўпланган минглаб имзолар ҳукуматнинг дарахтларга бўлган муносабатини ўзгартира оладими?

Баҳснинг аудиошаклини қуйида тингланг:

BahsOnline: Чинорларни қираётган Ўзбекистон ҳукуматига таъсир ўтказса бўладими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:55 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG