Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 12:51

OzodlikOnline: Ғарбда музлатилган 1 миллиард “ўзбек пули”ни ким олиши керак?


Тошкент ҳукумати АҚШ ва Европа ҳуқуқ тизимлари коррупция ва пул ювиш жиноятларига алоқадорлик гумони билан музлатиб қўйган бир миллиард долларни ўзига олиш учун Ғарб адлия тизими билан кураш бошлади. Бу пуллар президент қизи томонидан халқдан ўғирланганини таъкидлаëтган фаоллар уни Каримов ҳукуматига қайтиб бермасликни сўрамоқда. Бу пулларни халққа қандай қайтариш керак¸ деган саволга Сиз нима дейсиз? Душанба кунги жонли суҳбатда шу ҳақда гаплашамиз.

2012 йил иккинчи ярмидан бошлаб Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Швейцария¸ Швеция¸ Франция ва яна кўплаб Европа давлатлари ҳуқуқ тизимлари “радари”га тушди.

Швеция жамоатчилик телевидениеси 2012 йил 19 сентябрь куни намойиш этган "TeliaSonera - ўзбек иши" деб номланган ҳужжатли фильмда учдан бир қисм акциялари Стокҳолм ҳукуматига қарашли бўлган TeliaSonera ширкати 2007 йилда ўзбек мобил алоқа бозорига кириб¸ UCell корхонасини очиш учун Гулнора Каримовага 337 миллион АҚШ доллари миқдорида “откат” берганликда айбланди.

OzodlikOnline: Ғарбда музлатилган 1 миллиард “ўзбек пули”ни ким олиши керак?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:36 0:00

Бу айбловлар ортидан ўнга яқин Европа давлатида “ўзбек иши” бўйича тергов жараëнлари бошланди.

Жараëн давомида Гулнора Каримованинг ўз жазмани Рустам Мадумаров¸ шахсий ëрдамчиси Гаяне Авакян каби хизматчилари номига очилган оффшор ширкатлар ва банк ҳисобларига нафақат TeliaSonera¸ балки VimpelCom ва МТС каби Ўзбекистонда фаолият юрғизувчи яна икки йирик ширкатдан ҳам жами 1 миллиард долларга яқин пора олганига оид жиддий айбловлар ўртага чиқди.

Бу айбловлар ортидан¸ кенг кўламли коррупция ва пул ювишга алоқадорлиги гумонланган 1 миллиард доллар маблағ музлатиб қўйилди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:52 0:00
Бевосита линк

Музлатилган бу пулларнинг Швейцария¸ шунингдек¸ АҚШ¸ Британия, Люксембург ва Бельгия банкларида Каримова шериклари номига очилган ҳисоб рақамларида экани айтилмоқда.

2016 йилнинг 12 январь куни Швейцария матбуотида Ўзбекистон ҳукумати бу пулларни қайтариш сўрови билан АҚШ маҳкамасига мурожаат қилгани ҳақидаги хабар ва ўзбек томонининг расмий мактуби пайдо бўлди.

Швейцария журналистлари тахминича¸ Ўзбекистон Адлия вазири айни мазмундаги мактуб билан бу давлат ҳуқуқ тизимларига ҳам мурожаат қилган.

АҚШ ва Европа банкларида "ўзбек иши" доирасида бир миллиард АҚШ долларидан кўпроқ пул музлатиб қўйилган ва бу пулларнинг оддий ўзбекистонликлардан ўғирланган экани борасида расмий Тошкент ҳам мустақил ва мухолиф кузатувчилар ҳам якдил.

Аммо халқ номидан ўғирланган бу пулларни кимга қайтариш борасида бундай якдиллик йўқ.

Тошкент ҳукумати Ўзбекистон халқини тамсил этувчи расмий ҳокимият сифатида бу пуллар ўзига берилишини сўраëтган бўлса¸ мухолифат ва мустақил кузатувчилар Гулнора Каримова айнан отаси бош бўлган ҳокимият вакили сифатида бу пулларни ўғирлагани ва уни коррупциялашган ҳозирги ҳукумата қайтариб бўлмаслигини айтмоқдалар.

Сизнингча¸ бу пулларни халқ номидан гапираëтган расмий ва норасмий тизимлардан қай бирига қайси механизмлар орқали қайтариш керак?

Бир миллиард доллар "халқ"қа қайтариладиган бўлса¸ у нималарга сарфланиши керак?

Душанба куни Тошкент вақти билан оқшомги соат 7 дан 8 га қадар жонли мулоқотимизда шу ҳақда гаплашамиз. Суҳбатга Озодликнинг Skype манзиллари орқали қўшилинг.

XS
SM
MD
LG