Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:28

Андижон исëнини бошқарган Акром Йўлдошевнинг 5 йил аввал қамоқда ўлгани иддао қилинмоқда


"Акромийлар" гуруҳи етакчиси Акром Йўлдошев
"Акромийлар" гуруҳи етакчиси Акром Йўлдошев

2005 йил 13 май куни Андижонда юз берган исëннни қамоқдан туриб бошқаргани иддао қилинган Акром Йўлдошев бундан беш йил олдин 47 ëшида қамоқда вафот этган. Акром Йўлдошев 1999 йил 17 февралда терроризмда айбланиб, қўлга олинган ва суд ҳукми билан 17 йиллик қамоқ жазосини бир кишилик камерада ўтаëтган эди.

"Акромийлар" диний гуруҳи етакчиси деб кўрилган Акром Йўлдошевнинг 2010 йили қамоқ камерасида ўлганлини тўғрисида Озодликка билдирган ўзбек мулозими бошқа тафсилотларни очиқлашдан тийилди.

Озодликнинг Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органларидаги яна бир манбаси эса, маҳкум сил касалидан ўлганини билдирди.

Бу хабарни 11 январь куни бир-биридан мустақил икки манба маълум қилди.

Бундан ташқари исми очиқланмаслигини сўраган ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари фаоли ҳам бу воқеа ҳақидаги гап-сўзлар бундан 5 йил олдин қулоғига чалинганлигини эслашини билдирди.

Андижон исëнини бошқарган Акром Йўлдошевнинг 5 йил аввал қамоқда ўлгани иддао қилинмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:19 0:00
Бевосита линк

Акром Йўлдошев 1999 йил 17 февралда террорчиликда айбланиб, қўлга олинган ва суд ҳукмига биноан 17 йиллик қамоқ жазосини бир кишилик камерада ўтаëтган эди.

Йўлдошевниннг чет элдаги сафдошларидан бири Озодлик билан суҳбатда ўз раҳнамоси ўлимидан бехабар эканини таъкидлади.

Шахси сир қолишини сўраган суҳбатдошга кўра¸ Акром Йўлдошев билан алоқа 2005 йилда тўхтаган.

“Акром Йўлдошевни Андижон исëнчилари устидан 2005 йили ўтказилган суд мажлисидаги видеоэкранда кўришган. Эсингизда бўлса, суд 12 декабрда тугаганди. Ўшандан кейин у кишини биров кўрмаган", дейди суҳбатдош.

Озодликка маълум бўлишича, Йўлдошевнинг 2006 йилда АҚШдан сиëсий бошпапа олган опаси Ўзбекистонга қайтиб келганида акасининг тақдири билан қизиққан. Лекин унга "акангни излаб овора бўлма", деб айтишган.

Акром Йўлдошевнинг Андижондаги опаси¸ акаси ва бошқа яқинларига 2005 йилдан кейин у билан учрашиш ëки унга посилка киритиш изни берилмаган.

2005 йил октябр ойидаги маҳкамада Акром Йўлдошевнинг судга шахсан келиб кўрсатма бериши сўрови судланувчи Собиров Муйдин томонидан талаб қилинган эди.

Суд раиси бу борада Ички ишлар вазирлигига мурожаат этганликлари, бироқ Акром Йулдошевнинг сил хасталигининг очиқ тури билан оғриётганлиги важидан улардан рад жавоби олинганлигини билдирган эди.

Шундан сўнг, қоралов томони Акром Йулдошевнинг дастлабки тергов жараёни акс этган видеотасмани намойиш қилди.

Судда ҳозир бўлган Озодлик мухбирига кўра¸ видеотасвир 2005 йилнинг 25 июлида тушириб олингани экрандаги ёзувдан кўриниб турган.

Видеотасвирда жуда озиб кетган, юзидаги оғиз ва нафас йўлларини беркитиб турувчи дока ниқоб тушириб қўйилган Акром Йўлдошев панжара ортидан тўриб, кўрсатма берган.

Судда намойиш қилинган видеода Акром Йўлдошев жиҳод қилишга фатвони шахсан ўзи берганини айтган.

2005 йил 13 май куни Андижон марказида намойишчиларнинг ҳукумат қўшинлари тарафидан ўққа тутилиши оқибатида 1000 нафаргача одам ҳалок бўлгани тахмин этилади
2005 йил 13 май куни Андижон марказида намойишчиларнинг ҳукумат қўшинлари тарафидан ўққа тутилиши оқибатида 1000 нафаргача одам ҳалок бўлгани тахмин этилади

2005 йил 13 май куни Андижон марказига тўпланган минглаб намойишчининг Ўзбекистон ҳукумати кучлари тарафидан ўққа тутилиши оқибатида, инсон ҳуқуқлари фаоллари тахминига кўра, 1000 нафаргача одам ҳалок бўлган.

Ҳукумат расмийлари ҳалок бўлганлар сони 187 кишини ташкил қилгани, уларнинг асосий қисми “қуролланган террорчилар” бўлганини иддао қилади.

Тадбиркор диндорлар раҳнамоси

Андижонлик тадбиркор диндорлар раҳнамоси сифатида танилган Акром Йўлдошев Андижонда туғилган.

У Совет армиясида хизмат қилиб қайтгач, бир муддат тўқимачилик комбинатида ишлайди.

Комбинатда ишлаган пайтида КПССга кириш учун ариза беради.

Андижон Пахта саноати институтини тугатган Йўлдошев ўрта мактабда физика ва математикадан дарс беради.

Озодлик тасарруфидаги маълумотларга кўра, Йўлдошев 1992 йилда “Ҳизб ут–Таҳрир” исломий гуруҳига аъзо бўлади. Сал муддатдан кейин Йўлдошев бу ташкилотни тарк этади ва ўз диний фалсафий қарашларини “Имонга йўл” китобида баëн қилади.

Бу китобдаги ғоя атрофида бириккан тадбиркорлар ўнлаб корхоналар очишади. Бу корхоналардаги иш тартиби "исломий адолат" тамойилларига асослангани айтилади.

1998 йилда Акром Йўлдошев Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари эътиборига тушади ва ўша йили қамоққа олинади.

1999 йили январь ойида амнистия боис озод қилинган Йўлдошев айни йилнинг 17 февралида қайта қамоққа олинади ва терроризмда айбланиб, 17 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилади.

Акром Йулдошевнинг 2004 йил ёзида "Акромийлар"га тегишли қатор идора ва ташкилотларнинг фаолияти тўхтатилиб, раҳбарлари ҳибсга олинганидан кейин, уларни озод этиш чора-тадбирларига бошчилик қилгани айтилади.

Унга нисбат берилган видеода Йўлдошев май ойининг дастлабки кунларида ва 12 майдан 13 майга ўтар кечаси ҳам Андижонда қандай воқеалар юз бераётганлигидан доимо хабардор бўлиб турганлигини айтган эди.

XS
SM
MD
LG