Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:39

"Мавсумий энг арзон, энг машҳур ишчилар"


Озодликка мактуб йўллаган муштарийларимиздан бири¸ эрталаб қишлоқ аҳлини милиция ходимлари серена чалиб пахтага уйғотаëтгани, машина ижарага олиб тирикчилик қилаëтганларни пахта даласига одам ташишга мажбурлашаëтганиҳақида ëзди.

"Бугун тонгда уйғонсам, ДАН ходимлари қишлоғимиз кўчаларида серена чалиб қишлоқ аҳолисини уйғотяпти.

Қишлоқ марказида худди тўйлардагидек ҳофизлар келган, колонкаларда кимдир нутқ сўзлаяпти.

"Ҳамма пахта даласига. Бизнинг жойимиз ҳозир пахта даласида. Миллий бойлигимиз бўлган пахтани нес-нобуд қилмасдан териб олайлик. Мустақил Ўзбекистон ривожланишига ҳисса қўшинг. Ҳамма пахта даласида" деган гаплардан нутқ сўзлаяпти, атрофида милиция ходимлари қўриқлаб юришипти.

Мен бир нарсани тушунмайман. Нима учун пахта йиғим-терими бунча машҳур ва овоза қилиб, ҳар йил кўплаб ташлилотлар ёпилиб ишлагани қўйилмайди?

Пахтадан ҳам кўп фойда қиладиган мактаблар ўқитувчисиз қолиб кетишади. Шу икки ой ичида ҳарбийлар, милициялар ҳатто ўз жойида бўлишмайди.

Лекин шунча ташкилотларлар мажбурий жалб қилинадию пахта нархи кўтарилмайди.

Наҳот шунча ташкилот, корхоналарни ёпиш фойдасига пахта нархини кўтариб қишлоқлардаги аҳолига тердиришнинг иложи бўлмаса?

Пахта нархи кўтарилганида бунақа ташвишлар бўлмас эди, тонгда ДАН ходимлари фақат йўлларни назорат қилар эди, армияга борган хизматдагилар хизматини пахта даласида эмас ҳарбий дала машғулотларида ўтар эди.

Саҳар тонг соат 5-00 дан 20-00 гача далада чанг ютиб ишчилар ишлайдию, лекин бир кунда 100 кг пахта терса, 25000 сўм ишлаб топади.

Ишчилар робот эмаску. Улар ҳам овқатланишади. Агар овқат пулини ҳисобласак, ишчилар бир кунда 15000 сўм ишлашар экан.

Лекин бу суммани ҳозир билагида кучи бор инсон бир соатда ҳам ишлайди. Балки мeн ҳисоб-китобни билмасман, балки мeнинг ақлим етмас ҳисоб-китобга.

Пахта теримига киракашлик қилиб оила боқаётган ҳайдовчилар айбдорми?

Бугун йўлда Газел автомашина ҳайдовчиси билан суҳбатлашиб қолдим. Ҳайдовчи белгиланган йўлдан юрмасдан четдаги кўчалардан ҳайдаяпти.

У ГАИ ходимларидан қочиб йўловчиларни олиб тирикчилик қилаётган экан.

Ундан сўраган пайтим "ГАИлардан қочиб юрибман. Улар мени ушлаб олади. Кеча битта перегруз олганим учун пахтага одам олиб борасан деб йўқ жойдан ёқилғига тушдим. Машинани ижарага ҳайдайман. Эгасига "ГАИлар мени далага жўнатди. Ишлолмадим" десам, эгаси "Менга фарқи йўқ. Кунликни тўлайсан" деб кунлигини ҳам олди. Бунақада ишлаб бўлмаяпти. Бу ГАИлар умуман тушунишни ҳам хоҳлашмайди. Бугун улардан қочиб юрибман" дейди.

"Сизга пахтага одам ташиганингиз учун пул ёки ёқилғи беришмайдими?" десам "Йўқ, ҳатто ёқилғи бермайди. Агар бош тортсанг, мaшинанг билан ўзингни элтиб, тиқиб қўйишади" деб айтиб берди.

Отахон ижарага машина ҳайдаб тирикчилик қилсаю, лекин мeлисалар унинг оиласининг аҳволи бугун қандай вазиятда қолишини ўйламай пахтага сургун қилади.

Отахон кунлик даромаддан оила тебратар экан.

Нима учун доим камбағалларни ҳеч ким эшитишмайди...

XS
SM
MD
LG