Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:57

OzodlikOnline: Пора бериб Ўзбекистонда ўқигунча¸ шу пулга хорижда ҳалол ўқиган яхши эмасми?


Ўзбекистон олийгоҳларига кириш учун ҳужжат тошириш жараëни охирлаб қолди. Норасмий манбалар¸ бу йил дўхтирлик¸ мелиса-прокурорлик¸ солиқчи ва молиячиликка ўргатувчи университетларга кириш “нархи”нинг 30 мингдан 70 минг АҚШ долларига чиққанини хабар қилмоқда. Бу пулга АҚШ¸ Европа¸ қолаверса¸ ривожланган Осиë университетларида бемалол ўқиш имкони бўла туриб¸ нега ҳар йил ўн минглаб ўзбек оиласи порахўрлар қўлига топган-тутганини ялиниб тутқазишда давом этмоқда? Душанба кунги жонли суҳбатда шу ҳақда гаплашамиз.

Ўзбекистон олий ўқув юртларига қабул жараëни бошланар-бошланмас¸ уларга кириш учун “ким ошди савдоси” ҳам бошланади.

Айни кунларда бу жараëнга алоқадор кўчадаги қоровулу фаррошдан тортиб унинг устидан тўлиқ назоратини ўрнатган СНБчиларга қадар қўли етган жойга оғзига сиққанча болани ўқишга киритиш ҳаракатида.

Ўзбеклар орасида овозаси баланд “юридический”дан тортиб¸ Миллий университетнинг математикасига қадар 2015 йилги нархнинг “кўкида қанча” эканини ҳужжат топшириш учун навбатда тургандаëқ билиб олиш мумкин.

Айтилишича¸ бу йил қабул давомидаги порахўрликка қарши “жиддий кураш” иддаоси билан жараëнни назорат қилувчилар янада кўпайган. Охурдан ем ейишга даъвогарларнинг кўпайиши эса¸ ўз навбатида¸ нарху навонинг янада ошишига олиб келган.

“ТошМИ 70 мингга¸ Юридический 50 минг долларга чиқибди”¸ деб ëзди Озодликнинг WhatsAppдаги дўстларидан бири.

“Ўз кучи билан ўқишга кириш”га ишонч фақат соддадил романтиклар ва бир ҳовуч қайсар билимдонлар бисотидаги қолган ҳозирги шароитда бор ҳам¸ йўқ ҳам “болам диплом олсин” деган қадриятдан келиб чиқиб¸ йиллаб йиққанини белига боғлаб¸ порахўрлар эшигига чопмоқда.

OzodlikOnline: Пора бериб Ўзбекистонда ўқигунча¸ шу пулга хорижда ҳалол ўқиган яхши эмасми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:55:02 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистон коррупция машинасини мойлаб¸ охир-оқибат ўз фарзанди истиқболига ҳам болта ураëтган ота-оналар¸ порахўрга қўли билан топшираëтган ўн минглаб долларига боласини хориждаги пуллигу бепул университетларида ўқитса бўлмайдими?

Аксар кўпчилиги қўлидаги телефони билан Интернетга уланиш имконига эга ўзбек ëшлари нега вақти¸ кучи ва иқтидорини хориждаги бепул олийгоҳларга киришга сарфламаëтир?

Ўзбеклар зеҳниятидаги "дипломлик бўлиш" қадриятини¸ "билимли бўлиш"га алмаштириш учун нима қилмоқ керак?

Ўзбекистонда кун сайин ҳарорати ошиб бораëтган қабул жараëнига оид бу каби саволлар хусусидаги кузатишларингиз билан OzodlikOnlineнинг навбатидаги мулоқотида иштирок этинг.

Суҳбатга қўшилиш учун душанба¸ 20 июль куни Тошкент вақти билан оқшомги соат 7 дан 8 га қадар Озодликнинг Skype манзилларига қўнғироқ қилинг.

XS
SM
MD
LG