Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:03

Ишдан олинган МХХ генералининг қамоқдаги укаси устидан қайта тергов бошланди


Расм Озодлик архивидан олинди ва мазкур мақоладаги ҳодисага бевосита алоқаси йўқ.
Расм Озодлик архивидан олинди ва мазкур мақоладаги ҳодисага бевосита алоқаси йўқ.

Озодлик манбаларига кўра¸ Миллий хавфсизлик хизмати қошидаги Коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармасининг ҳозир қамоқ жазосини ўтаëтган собиқ бошлиғи, 51 яшар МХХ полковниги Жавдат Шарифxўжаев Бекобод қамоғидан МХХ подвалига келтирилиб сўроқ қилинмоқда.

Бу ҳақда Озодликнинг Ўзбекистон давлат тизимларига яқин бир-биридан мустақил манбалар билдирди.

Манбаларнинг айтишича¸ Жавдат Шарифxўжаевга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 205-моддаси¸ яъни ҳокимият ёки мансаб ваколатини суистеъмол қилиш бўйича янги айблов илгари сурилган.

Ўтган йили ноқонуний тадбиркорлик ва давлат маблағларини ўзлаштиришда айбланиб тўрт йилга озодликдан маҳрум қилинган Жавдат Шарифхўжаев¸ жазо муддатини Тошкент вилояти Бекобод туманида хавфсизлик идоралари собиқ ходимлари сақланадиган умумий тартибдаги 64/21-сонли жазони ижро этиш муассасасига ўтаëтган эди.

Ҳуқуқ-тартибот органларига яқин Озодлик манбасининг айтишича¸ Жавдат Шарифxўжаев устидан жиддий айбловлар билан қайта тергов бошланган:

- Гувоҳларнинг янги кўрсатмасига кўра¸ Шарифxўжаев катта миқдорда пора олганлик¸ ҳукумат органларига қуролли қаршилик кўрсатганлик¸ катта миқдордаги манбаси ноаниқ валютани уйда сақлаганлик ва 205 - модда яъни ўз ваколатидан фойдаланиб пул ундирганликда гумон қилинмоқда. Ўтган йилги маҳкама эътиборидан четда қолган яна бир ҳолат яъни ҳукумат органларига қуролли қаршилик кўрсатганлик бўйича ҳам айблов қўйилди¸ дейди ҳуқуқ-тартибот органларига яқин Озодлик манбаси.

Суҳбатдошга кўра¸ Жавдат Шарифxўжаев ўтган йили қўлга олиш пайтида қуролли қаршилик кўрсатган:

- Уни ўшанда элетрошок билан беҳуш қилишган¸ дейди Озодлик манбаси.

Ўтган йил охирида Ўзбекистон Ҳарбий судининг ëпиқ мажлисида иши кўрилиб ноқонуний тадбиркорликда айбли деб топилган Жавдат Шарифxўжаевнинг Бекобод турмасида бир муддат ўтириб амнистия акти билан озод қилиниши кутилаëтган эди.

Аммо норасмий манбалар таъкидича¸ бирдан МХХ полковниги Жавдат Шарифxўжаевга нисбатан “гайкаларни қаттиқ бураб раскрутка “ қилиш амалиëти қўлланган.

Озодлик манбаларига кўра¸ бу савол жавоби Жавдат Шарифxўжаевнинг туғишган акаси Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раисининг собиқ ўринбосари¸ генерал Ҳаëт Шарифxўжаевнинг ишдан олиниши билан боғлиқ:

-У тўрт йилга озодликдан маҳрум қилинган пайтда вазият сал бошқача эди. Жавдатнинг акаси Ҳаëт Шарифхўжаев МХХ раисиининг ўринбосари эди. Ўзбекистон Ҳарбий суди ëпиқ мажлисининг “юмшоқ жазо” чиқариши ҳам қудратли МХХ генерали таъсири билан бўлган¸ дея оламиз. Агар шундай бўлмаса¸ нега бу суд Жавдатнинг қурол билан қаршилик қилгани эпизодини делодан соқит қилди? Энди бугунга келиб Ҳаëт Шарифхўжаев ишдан олинганидан кейин вазият ўзгарди. Аввалига уларнинг жияни Жаҳонгир Ғуломов ҳибсга олинди. Мана энди Жавдат Шарифхўжаев ҳам раскруткага тушди. Буларнинг яна бир акахони Рашиджон Қодировнинг прокурорликдан бўшатилиши ҳам гайкаларни қаттиқ бурашга имкон яратди¸ дейди ҳуқуқ-тартибот органларига яқин Озодлик манбаси.

Озодлик Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати қошидаги Коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармасининг собиқ бошлиғи Жавдат Шарифxўжаевнинг иши қайта кўрилаëтгани юзасидан Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ва Жазони ижро қилиш Бошқармасидан изоҳ олишга уринди, аммо ҳозирча муваффақ бўлмади.

Жавдат Шарифxўжаев ишининг қайта кўрилаëтганини маълум қилган норасмий манбаларга кўра¸ маҳкум “МХХда бошланган жиддий тозалаш маъракаси қурбонлари ичида энг лавозими каттасидир ”.

Жавдат Шарифхўжавнинг бевосита ўз акаси қўли остида бошқарма бошлиғи бўлиб ишлагани МХХ тизимларидаги қоидаларга зид экани айтилади.

Мавжуд қоидага кўра¸ МХХ тизимида бир оила аъзоси бўлган кишилар бир-бирининг қўл остида ишлашига чеклов қўйилган.

Аммо Жавдат Шарифхўжаевнинг ўз акаси Ҳаëт Шарифхўжаев ҳомийлигида МХХ тизимларидаги қоидаларни четлаб ўтиб, мансаб зинапояларидан кўтарилишга муваффақ бўлгани айтилади.

Жавдат Шарифxўжаев 2009 йилнинг 28 августида Ўзбекистон мустақиллигининг 18 йиллиги арафасида "Шон-шараф" ордени билан тақдирланган эди.

Озодлик манбаларининг айтишича¸ Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди махсус ажрим чиқариб, Жавдат Шарифхўжаевни барча орден¸ медаль ва бошқа давлат унвонларидан маҳрум қилган.

Гулноранинг ўчи?

Озодлик манбаларига кўра¸ шу кунларда Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова бизнес салтанатини фош қилган гуруҳни зарарсизлантириш жараëни кетмоқда.

Кузатувчилар Гулнора Каримова Twitterда қолдирган ёзувлар ва матубуотга берган интервьюларида исми зикр бўлган мулозимларнинг иши “чаппа кетëтгани”га эътибор қаратади.

Озодликнинг Ўзбекистон бошқарув тизимларига яқин манбасига кўра¸ Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовага оид мол-мулкларни мусодара қилиш жараëнида қатнашган мулозимнинг “раскрутка” қилинаëтгани кўп нарсага ишора қилади.

“Қамоқда сўроқ қилинаëтган Жаҳонгир Ғуломов ака-ука Ҳаëт ва Жавдат Шарифxўжаевлар билан биргаликда Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовага тегишли мол-мулкларни мусодара қилиш жараëнида қатнашгани бир факт. Яна бир факт - Жаҳонгирнинг Ҳаëт Шарифхўжаевга қариндош бўлгани. Қаранг, бу қариндошлар атиги бир йилча олдин Гулнора Каримовани жазолашда иштирок этганди. Бугун бу қариндошлардан иккитаси қамоқда, бири эса ишдан олинди. Дарвоқе, ўтган ой ишдан олинган Рашиджон Қодиров (собиқ бош прокурор-таҳр.) Ўзбекистон президентининг тўнғич қизини уюшган жиноятчилика алоқадор, деган ҳужжатларни чиқарганди”, дейди Озодлик манбаси.

Бу манба тахминича, "Гулнора Каримовага қарши тадбирларда иштирок этган мулозимларнинг ортиқча ғайрат кўрсатгани бошда бу жараëнга ўзи рухсат берган "ота"га ëқмаган бўлиши мумкин”.

XS
SM
MD
LG