Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:34

Ўзбекистон учун эрк истаган демократик партия 25 ëшга кирди


Эрк ташаббускори Муҳаммад Солиҳ 1991 йилда митингда нутқ сўзламоқда.
Эрк ташаббускори Муҳаммад Солиҳ 1991 йилда митингда нутқ сўзламоқда.

Бундан 25йил муқаддам 1990 йилнинг 30 апрелида Ўзбекистонда илк мустақил ва мухолиф партия ташкил қилинди. Бу партия ўша маҳал мамлакат учун олис орзу бўлган эрк сўзини ўзига ном қилиб танлади. Ўша йилнинг 12 апрел куни Ўзбекистон Ëзувчилар уюшмасининг кичик залига тўпланган Мухаммад Солиҳ бошчилигидаги зиëлилар гуруҳи мамлакат мустақиллигини талаб қилувчи сиëсий партияга ном беришди.

1990 йилнигн 12 апрель куни ўтказилган мажлисда иштирок этган шоир Эркин Воҳидов¸ мунаққид Аҳмад Аъзам¸ ëзувчи Зоҳир Аълам ва олимлар Шоди ва Тоҳир Каримовлар яқиндагина парламент депутатлигига сайланган Муҳаммад Солиҳ таклиф қилган "Эрк Демократик партияси" деган номни янги тузилма учун танлаш қарорини маъқуллашди.

Сал ўтмай эркинлик ғояларига мойил бўлса-да¸ жилови ҳукумат қўлида бўлган "Ëш Ленинчи" газетасида Ўзбекистонда янги сиëсий партия тузилгани ҳақида мақолача чоп қилинди.

Ўзбекистонга ўша пайтда янги тайинланган раҳбар Ислом Каримов янги партияга яшил чироқ ëққандай бўлди.

Аммо 1990 йилнинг 30 апрелида Тошкентдаги Билимлар уйида бўлиб ўтган "Эрк" партияси таъсис қурултойида янграган "Ўзбекистон СССРдан мустақил бўлиши лозим" деган мужда янграши ҳамоно бу чироқ қизилга дўнди.

Эрк партияси эрк истади
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:44 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистон ва унинг раҳбари Каримов чок-чокидан сўкилиб бораëтган Совет Иттифоқи тарафдорларидан бири эди. СССР Президенти Михаил Горбачëв Литвадаги мустақиллик ҳаракатларига нуқта қўйиш учун Вилнюсга сафар қилганида ўзининг ëнига Каримовни йўлдош қилиб олди.

Ўзбекистон бир йилда ўз еридан икки марта ҳосил олиши мумкин мамлакат бўлса ҳам индамай иттифоқ таркибида турибдику¸ деди Горбачëв Каримовни қўли билан кўрсатиб.

Ўзбекистондаги илк мухолиф партия ташкилотчиси Муҳаммад Солиҳ Озодлик билан суҳбатда ўз партияси қилган ишлар тарихда қолажагини таъкидлади.

Муҳаммад Солиҳ билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:17 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистон мустақиллигини талаб қиладиган партия тузиш 1990 йил баҳорида ҳали жасорат эди¸ деб эслаган эди Халқаро Ҳелсинки гуруҳи раиси Людмила Алексеева.

- Мен 1990 йил бошида Ўзбекистонга бориб Муҳаммад Солиҳ билан гаплашганимда у Бирлик халқ ҳаракатидан чиқиб янги сиëсий партияни ташкил қилиш ниятини айтди. Аввал мустақиллик¸ кейин демократия деган ғоя устига қурилажак партия эканини айтди. Зеро бировнинг қўл остида бўлган одам ҳур бўла олмайди¸ деган фикрни айтувди¸ деб эслайди Алексеева Озодлик билан суҳбатда.

Эрк демократик партияси бош котиби профессор Отаназар Орипов шу кунларда Тошкентда истиқомат қилиб¸ партия фаолиятини бир қадар таъминлаб турибди. Озодлик билан суҳбатда Орипов бундан 25 йил олдин тузилган партия мақсадини баëн қилди:

- Ўзбекистоннинг янги сиëсий тарихида вужудга келган илк сиëсий партиянинг мақсади мустақиллик эди¸- дейди Эрк партияси бош котиби Отаназар Орипов.

Эрк партиясининг 30 апрел кунги қурултойини ташкиллаштирган Ҳамидулла Нурматовнинг хотирлашича¸ таъсис қурултойи Билимлар уйи саҳнасида турган Ленин ҳайкалини четга суриб қўйиш билан бошланган.

XS
SM
MD
LG