Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 12:45

Каримов ва Иноятов БАА Ички ишлар вазири билан учрашди


Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов БАА Ички ишлар вазири шайх Сайф бин Зайд ал-Наҳайян билан. (расм CA-News сайтидан олинди)
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов БАА Ички ишлар вазири шайх Сайф бин Зайд ал-Наҳайян билан. (расм CA-News сайтидан олинди)

Бирлашган Араб Амирликлари Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Сайф бин Зайд ал-Наҳайян 20 апрель куни Тошкентда президент Ислом Каримов ва МХХ раиси Рустам Иноятов билан учрашди. БАА Ўзбекистон тергов идораларидан қочиб юрганлар яширинадиган манзилга айланган.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 20 апрель куни Бирлашган Араб Амирликлари Ички ишлар вазири, бош вазир ўринбосари шайх Сайф бин Зайд ал-Наҳайянни қабул қилгани ҳақида Абу-Даби давлат порталига таяниб, CA-News хабар қилди. Ўзбекистон матбуотида БАА расмийсининг Тошкентга келгани ҳақида хабар берилгани йўқ.

Хабарда айтилишича, БАА ички ишлар вазири генерал-лейтенант ал-Наҳайян Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов билан ҳам учрашган.

БАА расмий хабарномасига кўра, томонлар мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишган.

Айрим хабарларга кўра, Ўзбекистон қидирувга берган криминал авторитет Ғафур Раҳимов Дубайдан паноҳ топган.
Айрим хабарларга кўра, Ўзбекистон қидирувга берган криминал авторитет Ғафур Раҳимов Дубайдан паноҳ топган.

Бирлашган Араб Амирликлари Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қидирилаётган ўзбекистонликлар паноҳ топадиган манзиллардан бирига айланган.

Айрим хабарларга кўра, Ўзбекистон томонидан қидирувга берилган криминал авторитет Ғафур Раҳимов ва тадбиркор Баҳодир Каримжонов ҳозирда БААнинг Дубай шаҳрида қўним топган.

Шунингдек, ўтган йилнинг ноябрида Ўзбекистон ҳокимиятига яқин экани иддао қилинган ўзбекистонлик корчалон Алексей Яицкий Бирлашган Араб Амирликлари ҳуқуқ-тартибот тизимлари мулозимига катта миқдорда пора беришга уринган пайтда ҳибсга олинган эди.

Орадан бир неча ҳафта ўтиб, Ўзбекистон Адлия вазири Неъматилла Йўлдошев Абу-Дабига сафар қилиб, БАА адлия вазири билан учрашуви ортидан Яицкий гаров эвазига озодликка чиқарилган ва мамлакатни тарк этган эди.

XS
SM
MD
LG