Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:28

Тошкент бозорларида жамоат намозига чиққанлар рўйхатга олинмоқда


Тошкент Чорсу бозори
Тошкент Чорсу бозори

Тошкентнинг “Абу Сахий”, “Ўрикзор”, “Бек Барака” ва “Чорсу” каби йирик бозорларда жума намозига чиққанлар рўйхатга олинмоқда. Фаоллар жума куни биргина Тошкентнинг эски шаҳар қисмидаги жомеларга 20 мингга яқин одам йиғилиши, намозхонларнинг кўпчилиги бозор хизматчилари ва дўкондорлар эканини айтмоқда.

Тошкентнинг “Абу Сахий”, “Ўрикзор”, “Бек Барака” ва “Чорсу” каби йирик бозорларда жума намозига чиққанлар рўйхатга олинмоқда. Фаоллар жума куни биргина Тошкентнинг эски шаҳар қисмидаги жомеларга 20 мингга яқин одам йиғилиши, намозхонларнинг кўпчилиги бозор хизматчилари ва дўкондорлар эканини айтмоқда.

Пойтахт бозорларидан бирида савдо қилувчи дўкондорнинг исмини ошкор этмаслик шарти билан Озодликка хабар қилишича, назоратчилар гуруҳи жума намози пайтида бозорларни ораламоқда ва асосий эътиборни пешин вақтида “ёпилган дўконларга қаратмоқда”.

Ўтган жума куни ёпиқ дўконлар саналди ва рақамлари ёзилиб, рўйхат сифатида хавфсизлик идораларига топширилди!” – дея билдирди у.

Рўйхатга олиш тадбири март ойининг илк кунларида бошланган.

Тошкент марказий бозорларидан бирида ишловчи милиция зобити Озодлик билан суҳбатда мазкур хабарни тасдиқлади. Унга кўра, “бундай тадбирлар профилактика тарзида вақти-вақти билан ўтказилиб туради”.

Милиция зобити бу назорат сабабини "сўнгги пайтларда бозорларда майда ўғирлик каби-кичик жиноятлар ортган”и билан изоҳлади.

“Масжидлардан хавфсираш кучли”

Тошкентнинг Чорсу бозорида савдо қилувчи ҳуқуқбон Жаҳонгир Шосалимовнинг билдиришича, рўйхатга олиш тадбири, айниқса, президентлик сайловидан кейин кучайтирилган.

- Буни ўз кўзим билан шоҳиди бўлиб турибман. Айниқса, президент сайлови муаммоларни ҳал қилмасдан ўтди-кетди. Диндорлар масаласи, йўқчилик, иложсизлик, нарх-наволарнинг кескин ўсиши, ўзбек сўмининг олти ой ичида деярли 40 фоизга қадрсизланиши муаммолари ўтди-кетди. Шунинг учун ҳукумат одамлар тўпланадиган жойлардан қўрқади, – дейди Жаҳонгир Шосалимов.

Унинг айтишича, жума кунлари биргина Тошкентнинг эски шаҳар қисмида жомеъ масжидларига 20 мингга яқин одам йиғилади.

Ушбу масжидларга борувчиларнинг кўпчилиги бозор хизматчилари ва дўкондорларидир, дейди ҳуқуқбон.

- Бу шунақанги кучки, улар бир жойга жамланса..., бундан махсус хизматлар жуда ҳам қўрқишади. Одамлар энг кўп тўпланадиган жой масжидлар бўлгани учун уларга эътибор, улардан хавфсираш кучли. Масжидда исёнларнинг бошланиб кетишидан жуда ҳам қўрқишади, – дея илова қилади Жаҳонгир Шосалимов.

Халқаро ташкилотлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари Ўзбекистонда диний эркинлик жуда чекланган, кўп минглаб диний маҳбуслар қамоқларда айбсиз ҳолатда ётганини таъкидлашади.

Дин ва эътиқодни ҳукумат қаттиқ назорат қилиши айтилади.

АҚШ Давлат Департаменти Ўзбекистонни 2006 йилдан буён диний эркинликлар борасида “алоҳида хавотирга молик” давлатлар сирасига киритиб келади.

Давлат департаменти Ўзбекистонни “диний эркинликлар ва инсон ҳуқуқлари энг кўп топталадиган” давлатлардан бири сифатида билади.

Ўзбекистон қонунчилигида жамоат жойларида ибодат либосида пайдо бўлиш, ёши кекса бўлмаганларга соқол қўйиш, масжидларда овоз кучайтиргичлардан фойдаланиш ҳамда 18 ёшга тўлмаган ёшларнинг масжидга бориши тақиқланган.

XS
SM
MD
LG