Линклар

Шошилинч хабар
17 декабр 2024, Тошкент вақти: 02:37

Псков депортация марказида 13 ўзбекистонлик очлик эълон қилди


Россиянинг Псков шаҳридаги Реадмиссия қилинадиган шахсларни сақлаш марказида ("депортация маркази") бир гуруҳ ўзбекистонлик муҳожирлар маҳаллий маъмуриятнинг муносабатига жавобан очлик эълон қилди. 5 ойдан буён депортация лагерида ушлаб турилган Ўзбекистон фуқаролари Озодлик билан суҳбатда очлик эълон қилганига 5 кун бўлганини маълум қилди.

Навоийлик Отабек ўзи қатнашаётган акция тўғрисида бундай деди:

- Псковдаги депортация лагерида ўтирибмиз олтинчи ой. Шахсан менинг келганимга 5-чи ой кетяпти. Бизга 6 ой срок берган – шуни ўтказиб юбормоқчи булар. Яқинда, 23 февраль куни, ФМСга аниқлаш учун мен қўнғироқ қилдим. ФМСдаги телефондан “Обезьяна, как сидела, так и сиди!”, деб ҳақорат қиляпти! Глобик Юрий Викторович деган одам. Бошқасига гўшакни берди, униси ман билан гаплашиб, “Сен яна бир маротаба телефон қилиб гапирсанг, Питерга олиб кетилаётганингда сени ушлаб прессовать қиламиз, урамиз”, деб қўрқитяпти, дейди Отабек.

У очлик эълон қилишга нафақат ФМС маъмуриятининг "ҳайвонларча муомаласи, балки депортация марказидаги инсоний шароитларнинг йўқлиги" сабаб бўлганини айтади.

- Ёнимизга “передачка” билан одамлар келяпти – киргизмаяпти! Қизлар, оғайнилар ташқарида 40 минутлаб ўтирди. Биз жиноятчи эмасмизку?! Бизга кўчадан олиб келинган нарсаларни рухсат бермайди. Торт олиб келса, “Сизларга мумкин эмас!”, деб бермаяпти. Негалигини тушунтирмайди... Овқат беради – еб бўмайди! Сасиган балиқ 5 ойдан бери жонга тегди. Энди келганимда мен “Рухсат беринг, мен ўз пулимга кетай!”, деганимда, “Сабр қил - бир ойдан кейин кетасан”, дейишди. Мана энди 5 ой ўтиб менга “Ўз пулинг билан кетасанми?” дейди. Мен 5 ой, ёнимда Каримов Фаррух – 5 ойдан ошди, Мурод деган ака ўтирибди – у аввал бошқа жойда бўлиб, мана бу ерга келиб ҳам 5 ой бўлди ўтирибди, дейди Отабек.

Тутқунликда сақланаётган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларидан 13 киши очлик акциясига қўшилгани маълум бўлди.

Йигитларнинг сўзларига кўра, Псков Реадмиссия маркази маъмурияти депортация қилинаётганларнинг яқинлари олиб келаётган озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилишни кескин чеклаб қўйган. Улар маҳаллий маъмурият муҳожирларни депортация қилиб юбориб, марказ бирдан бўшаб қолиши мумкинлигидан ва ишсиз қолишдан қўрқиб ярим йиллаб мигрантларни сақлаётганини тахмин қилди.

- Бугун беш кун бўлди голодовкада ўтирганимизга, ҳеч нарса еганимиз йўқ. Директор келиб, “ФМСдан таҳдид қилган ходимни ишдан ҳайдадик!”, деяпти. Мен уларга ишонмайман – бири-бирини ишдан ҳайдамайдику. Биз қайси куни уйга жўнатилишимиз айтилишини талаб қилаяпмиз – ҳар ҳафта “Кетасизлар!”, деб ваъда берилаяпти! Уйдагиларни ҳар ҳафта ишонтириб ётибмиз. Устига-устак “обезьяна” деб ҳақорат қиляпти. Магазиндан олиб келинган продукталарни қўйишни сўраймиз, дея бор талаблари шу эканини билдирди Отабек Озодлик билан суҳбатда.

Суҳбатдошнинг айтишига кўра, бирор расмий идора вакили ёки консулликдан улардан ҳол-аҳвол сўраб бирор одам келмагинини билдирди.

Псков Реадмиссия марказида сақланаётган Отабек билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:31 0:00
Бевосита линк

Шунингдек, Отабек қўшни камерада сурхондарёлик бир аёл беш нафар фарзанди билан қолаётганини маълум қилди. Псков махсус приёмнигида Дилором Тоғаева ўз хоҳиши билан ўтган йилнинг октябрь ойидан буён қолаётганини Озодлик олдинроқ хабар берган эди.

Айтиш жойизки, 2014 йилнинг 28 декабрида Псковдаги хориж фуқароларини сақлаш марказини вилоят болалар омбудсмани Дмитрий Шахов бориб кўздан кечирган. Беш нафар вояга етмаган Ўзбекистон фуқароларининг марказда сақланиши устидан тушган шикоятга ҳуқуқ фаоли “Вояга етмаган хориж фуқароларига болалар ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартлар асосида барча шароитлар яратилгани”га гувоҳлик берди.

Озодлик Псков шаҳридаги Реадмиссия қилинаётган хориж фуқароларини сақлаш маркази директори Палагин Александр Николаевичга қилган расмий мурожаати жавобсиз қолди. Идора раҳбари телефон гўшагини кўтарган ходима депортация маркази директори ва унинг барча ўринбосарлари “ФМСга йиғилишга” кетганини билдирди.

Озодлик Псковдаги хориж фуқароларини сақлаш марказидаги вазиятни кузатишни давом этади.

XS
SM
MD
LG