Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:29

Ўзбек актёри Ҳолливудда Оскар ҳайкалчаларини қўриқлаяпти


Ўзбекистонлик таниқли актёр ва спортчи, ҳозирда АҚШда яшаб, ижод қилаётган Аҳмад Бердимуродов Ҳолливудда ўтадиган Оскар мукофотининг 87-тақдимот маросимида қўриқчи сифатида қатнашмоқда. 22 февраль куни жаҳон кино юлдузларига бериладиган Оскар ҳайкалчаларини қўриқлаётган Аҳмад келажакда актёр сифатида ўзи ҳам ушбу нуфузли мукофотни олиш умидида ижод қилаётганини гапирди.

Таэквондочи Аҳмад Oscar ҳайкалчаларни қўриқлаяпти

Ўзбек томошабинларига “Шайтанат” сериалидаги Жамшид образи орқали танилган Аҳмад Бердимуродов беш йилдирки, АҚШнинг Лос Анжелес шаҳрида яшаб, ижод билан шуғулланмоқда.

Бердимуродов нафақат актёр балки спортдаги муваффақиятлари билан ҳам машҳур. Таэквондо бўйича жаҳон чемпиони, WТF йўналиши бўйича қора белбоғ соҳиби 46 яшар Аҳмад Бердимуродов дунё киносаноатининг нуфузли мукофоти Оскарнинг 87-тақдимот маросимига қўриқчи сифатида таклиф қилинган.

- Менинг қўриқчилар бригадамда етти йигит бор. Биз Оскар совринининг ўзини қўриқлаяпмиз. 24 дона Оскар соврини бор. Ўшани битта-битта қабул қилиб олдик. Накладнойларга қўл қўйиб, энди ўшаларга жавоб берамиз, бошимиз билан,- дейди Озодлик билан суҳбатда Аҳмад Бердимуродов.

Аҳмаднинг айтишича, у Оскар маросимига Security Industry Specialist компанияси ходими сифатида чақирилган:

- Мен бу ерга келганимда биринчи навбатда ўзимнинг спорт йўналишим бўйича ишни давом эттирганман. Ҳам актëр, ҳам каскадëр, ҳам спортчи.

Ман Security Industry Specialistда ишлайман. Бу дегани бутун мировой индустрия бўйича специалист по безопасности. Голливудда университет

Аҳмад Бердимуҳаммедов Michael J. White билан.
Аҳмад Бердимуҳаммедов Michael J. White билан.

бор. Бутун мировой тадбирлар, торжестволар, ҳар хил кинофестиваллар, ҳар хил шоулар, масалан, Рио де Жанейро карнавали, Оскар тақдимот маросими, Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган кинофестивалларда биз қўриқловчи (security) лавозимини бажарамиз. Мен бу ерда битирганман бир ойлик. Ўша ерда ўқиганимда Қўл билан олишув ва хавфсизлик бўйича мутахассислик соҳасида битирганман.

Менинг бошлиғим, мени ўқитган одам, университет ректори Майкл деган одам телефон қилиб “Сенга зўр иш бор. Ҳам актëрлик ишингни давом эттирасан, ҳам анча-мунча дунë юлдузлари билан танишиб, ўшаларга ўзингни кўрсатасан ва ундан ташқари мен ҳам сени бир-иккита продюсер ва режиссëрларга менинг ўзбекистонлик актëрим бор деб айтаман” деди. Бунинг устига ҳали Ўзбекистондан ҳеч ким Оскарда қўриқчи, номинант ëки бошқа бир йўналиши бўйича қатнашмаган. Томошабин сифатида ҳам. Чунки хабарингиз бўлса керак, Оскарга билет сотилмайди. Фақат махсух таклифнома билан келишади,- дейди Бердимуродов.

“Оскарга ҳаракат қилаяпман”

Аҳмад Бердимуродов 1997 йили режиссёр Юсуф Розиқовнинг “Тартиб” телесериалида бош роллардан бири Азамат Суннатов образи орқали томошабинларга танилган.

Шундан сўнг у Тоҳир Маликнинг “Шайтанат” романи асосида суратга олинган киносериалда Жамшид образини ижро қилган.

WALK DEAD END фильмидаги образи
WALK DEAD END фильмидаги образи

​Кейин ўзбекистонлик ва россиялик кино ижодкорлари ҳамкорлигида яратилган “Макрли дунё” фильмида Элёр Эргашев, ўзбек кино ижодкорлари томонидан яратилган “Паноҳ”, “Севгинатор”, “Тузоқ”, “Қалбим ўғриси” каби фильмларда иштирок этган.

2010 йил АҚШга келгач, Аҳмад Бердимуродов Нью Йоркдаги кино академиясида режиссёрлик бўйича таҳсил олган.

Аҳмад келажакда албатта Оскар совринини олиш учун ҳаракат қилаётганини айтади:

- Мен Америкада, шу Ҳолливуддаман. Бир ой бўлмади, менга таклиф тушди. Учта компания яъни Universal Pictures, Columbia Pictures ва Sony Entertainment Pictures билан контарктим бор. Ундан ташқари Ҳолливуддаги Гилдия актеров Голливудадан таклиф тушган. Ҳозир SAG яъни Screen Actors Guild аъзосиман. Улар мени ҳар ойда 2-3та рол билан таъминлаши шарт. Шунинг учун ҳозир ўзим қўриқлаётганим Оскарга ният қилиб қўйганман. Вақти соати келса, шу қизил дорожкадан ўтиб, Оскарни олиш ниятим бор. Актёр ёки режиссёр сифатида, мана шу ерда саҳнада туриб, она юртимга кўрсатиш умиди билан ишлаяпман. Оскарга уч томонлама ҳаракат қилаяпман. Сценарист, режиссёр ва актёрлик фаолиятим билан ҳаракат қилаяпман.

Аҳмад Бердимуродов билан суҳбатни қуйида тўлиқ тинглашингиз мумкин:

Ўзбек актёри Ҳолливудда Оскар ҳайкалчаларини қўриқлаяпти
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:15:04 0:00

XS
SM
MD
LG