Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 12:55

Пахтада ўлган Шамсиддин оиласи президентга очиқ хат йўллади


Гулистон давлат университетининг пахтада ўлган талабаси 19 яшар Шамсиддин Бобосаидовнинг паспортидан нусха
Гулистон давлат университетининг пахтада ўлган талабаси 19 яшар Шамсиддин Бобосаидовнинг паспортидан нусха

Сирдарёда 2 октябрь куни пахта даласида вафот этган Гулистон Давлат университетининг 2-курс талабаси Шамсиддин Бобосаидов оиласи президент Каримов номига очиқ хат йўллаб, ўғлининг ўлими бўйича очилган жиноят ишини Республика Бош прокуратурасига ўтказишни сўрашди. Шамсиддин яқинларига кўра, маҳаллий прокуратура қотилликни яшириб, ишни ёпиш ҳаракатида бўлгани учун президентга мурожаат қилишга мажбур бўлишган.

Сирдарё вилоятининг Боёвут туманидаги Боёвут-3 посёлкаси, С. Айний маҳалласида истиқомат қилувчи Бобосаидовлар оиласи 19 яшар ўғли Шамсиддин Бобосаидовнинг пахтада уриб ўлдирилгани бўйича ишни кўраётган маҳаллий прокуратура ишидан ва тиббий экспертиза натижаларидан норози бўлиб, президент Ислом Каримов ва Бош прокурор Рашиджон Қодиров номига очиқ хат йўллади.

Бу ҳақда Озодликка маълум қилган Шамсиддиннинг яқинлари иддаосига кўра, маҳаллий органлар ишни ёпиш ҳаракатида бўлаяпти:

“Маҳаллий органлар ишни суст олиб бораяпти. Улар ҳеч қандай қотиллик бўлмаганлигини айтаяпти. Ҳеч кимни жавобгарликка тортмоқчи эмаслар. Ишни ёпти-ёпти қилишмоқчи. Биз тиббий экспертиза натижасидан ҳам норозимиз. Экспертиза “Судирги бўлган пайти қайд қилиш жараёнида тили тиқилиб, ўлган”, деган хулоса берди. Бундай бўлиши мумкин эмас. Ўғлимиз соғлом бола эди”, дейди Озодлик билан суҳбатда Шамсиддиннинг яқинларидан бири.

Шамсиддиннинг онаси Маҳбуба Шоёқубова имзоси билан “Эзгулик” жамияти томонидан тарқатилган очиқ хатда тиббий экспертизани Ҳ. Сулаймонова номидаги Республика тиббий экспертизаси қайта ўтказиши ва ишни Бош прокуратурага топшириш сўралган:

“Қотилликни ўз кўзи билан кўрган талабаларни қўрқитиб, ёлғон кўргазма ёздириб олиб, қотилликни яширишга зўр бериб кураш олиб бораётган Оқ олтин туман прокуроридан жиноятни фош этишни кутишда ҳеч бир мантиқ йўқ?! Вилоят прокурори Я.Очилов ҳам жим?! Ўғлим Шамсидинни пахта даласида курсдошлари кўз ўнгида калаклаб ўлдирган қотиллар, жиноятни яшираётган мунофиқлар ҳалигача жазолангани йўқ. Шу боис мазкур қотиллик бўйича жиноят ишини Республика Бош прокуратурасига топширишингизни сўраймиз”, дейилади очиқ хатда.

Гулистон Давлат университетининг Физика-математика факультети 2-курсида таҳсил олган Шамсиддин Бобосаидов 2 октябрь куни вилоятнинг Оқ олтин туманидаги пахтазорда фожиали тарзда вафот этган эди.

XS
SM
MD
LG