Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:10

Темур ҳайкалини ясаган Илҳом Жабборов президент назаридан қолди


Ҳайкалтарош Илҳом Жабборов
Ҳайкалтарош Илҳом Жабборов

Мустақил Ўзбекистон тимсолига айланган учта катта монумент муаллифи, 69 яшар ҳайкалтарош Илхом Жабборов молиявий текширувлардан безор бўлиб санъатни тарк қилди. Яқинларининг айтишича, ҳайкалтарош Ўзбекистон президенти билан бахслашишга журъат қилгани боис исталмаган шахсга айланган.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон тимсолига айланган “Амир Темур”, “Мотамсаро она” ҳамда “Кўҳна ва боқий Бухоро” асарлари муаллифи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Илҳом Жабборов санъатни тарк қилди.

Уни яқиндан билганлар санъаткорнинг асалари боқиш учун тоғларга чиқиб кетганини айтмоқда.

Президент Каримов очиб берган “Кўҳна ва боқий Бухоро” асари.
Президент Каримов очиб берган “Кўҳна ва боқий Бухоро” асари.

- Бир меъмор дўсти билан бир-иккита болари уясини сотиб олиб, тоғларга чиқиб кетди. Ҳозир Илҳом Жабборов дунëдан қўл силтаб, дунëдан узилиб, тоғ бағрида яшаб юрибди. Президентнинг ҳайкалтароши деган “мақом”дан мосуво бўлгандан кейин Илҳом Жабборов ошкора камситишлар билан юзма-юз бўлди, кейин эса чидамасдан узлатга чекинди¸ дейди рассом Вячеслав Охунов.

Ўзбекистон Маданият ва спорт вазирлигига яқин манбанинг айтишича, Илҳом Жабборов узлатга кетишидан олдин молиявий текшир-текширлар марказида қолган.

Амир Темур ҳайкали
Амир Темур ҳайкали

- Илҳом ака анча чарчаб қолган. "Она" ҳайкалини ва “Кўҳна ва боқий Бухоро" мажмуаларини ишлаганда, у ҳайкалларга сарф бўлган материалларни тўлаши керак бўлган ташкилотлар тўламаган. Кейин ҳамма ҳаражатни бечора Илҳом акамни бўйнига илиб қўйишди, юз миллионлаб пулни. Бечора шунча меҳнат қилди, кечани кеча, кундузни кундуз демай, касал ҳолида, ҳар куни пачкалаб дори ичиб муддатига битириб берди. Бироқ, кейин бечорага иш ҳақини бериш ўрнига уни бўйнига, "ўлганнинг устига тепган" деганларидек сарфланган материалларни пулини осиб қўйишди. Тўлайдиган ҳеч бир вақоси бўлмаганини билгач, суд уни устахонаси ва эски машинасини "арест" қилиб, конфискацияга қўйди, - дейди Озодлик манбаси.

Илҳом Жабборов таланти устозлар эътирофига лойиқ бўлган.
Илҳом Жабборов таланти устозлар эътирофига лойиқ бўлган.

Ўзбекистон Маданият ва спорт вазирлигига яқин манбанинг айтишича, Илҳом Жабборовнинг буткул хонавайрон бўлишини олдини олиш учун унинг санъатини қадрлаган мулозимлардан бири катталарга хат ëзавериб, охири амаллаб, конфискациясини тўхтатишга муваффақ бўлган.

Бу рассом ҳозир президентнинг суюкли ҳайкалтароши бошқа, деган фикрда:

Мотамсаро она ҳайкали
Мотамсаро она ҳайкали

- Олдин Илҳом Жабборов саройнинг бош ҳайкалтароши эди. Ҳозир алматиришди. Энди сарой ҳайкалтароши мақомига Равшан Миртожиев нойил бўлди. Илҳом бу мақомга тўғри келмади. У Ўзбекистоннинг “бош ҳайкалтароши” сифатида Ислом Каримовнинг кўрсатмаларини аниқ бажара олмади. Жабборов Ўзбекистон призидентига эътироз билдирганида, Каримов унга қараб: “Сен эмас мен ҳайкалтарошман, сен менинг амримни бажарадиган ижрочисан” деганини айтиб берган эди. Ғурури топталган Илҳом Жабборов эса ман академияни битирганман, деб гап талашган. Кейин Оқсарой ундан воз кечиб, ўрнига Миртожиевни қўйишди, - дейди Охунов.

Илҳом Жабборов совет даврида Фурқат, Машраб ва Навоий каби ўзбек зиëлиларнинг ҳайкалини ясаган бўлса, Ўзбекистон мустақил бўлганидан кейин Тошкент марказидаги Амир Темур ҳайкалини буëд қилиб бронзадан қуйдирди.

Марказий Осиëдаги илк Амир Темур ҳайкалини 1993 йили ясаган Илҳом Жабборов дунëдаги кўплаб обрўли кўргазмаларда ўзбек санъатини тамсил қилган.

XS
SM
MD
LG