Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:27

Ислом Каримов: Онам ва синглим норасмий уй қамоғида


Ўзбекистон президентининг невараси Ислом Каримов Россиянинг "РенТВ" каналининг “Неделя” кўрсатуви мухбири билан суҳбатда онаси Гулнора Каримова “норасмий уй қамоғида” экани, у билан олти ойдан буён кўришмаганини айтди.

Оксфорддаги университетлардан бирида таҳсил олаётган 21 ёшли Ислом Каримов онасини охирги марта январь ойи охирларида кўрганини билдирди.

- У билан алоқа чекланган, кўп нарса менга номаълум, лекин аниқ биламанки синглимни ҳам уйдан ва мамлакатддан чиқаришмаяпти. Синглим бу ерда ўқишига ҳам қайтолмади, - деди кичик Каримов "РенТВ" мухбирига.

Аввалроқ Гулнора Каримова ижтимоий тармоқлар орқали қизи Иймон билан уй қамоғида экани ҳақда ёзган.

Унинг ўғли Ислом декабр ойида президент бобоси ҳузурига қўйилмаганини тасдиқлади.

- 22 декабрь - менинг туғилган куним. 21 йилдан буён ҳар туғилган кунимни бобом билан нишонлаб келганмиз. Сўнгги бор 22 декабрь куни Тошкентда бизни қандайдир буйруқ борлигини айтиб, унинг олдига киритишмади. Буйруқ кимдан эканини айтишмади, - деди Ўзбекистон президентининг невараси.

Гулнора Каримова ўтган йилнинг октябрь ойидан бери Ўзбекистонда сиқувга олинган.

Ҳозирда Ўзбекистон прeзидентиниг қизи Швейцария ва Швецияда катта миқдорда пора олганлик ва пул ювганликда гумон қилинмоқда.

Бундан ташқари, Гулнора Каримова шахси билан боғлиқ жиноят ишлари Ҳолландия, Франция, Финляндия, Латвия ва Қўшма Штатларда ҳам очилган.
XS
SM
MD
LG