Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:35

Ўзбекистонда Apple ID 5 мингдан - 20 минг сўмгача пулланмоқда


Apple ширкати телефон, планшет ва компютерларини сотиб олаётган баъзи ўзбекистонликлар бу қурилмаларни ишга тушириш учун махсус идентификация - Apple ID ўрнатиш жараёнида "Малика" савдо мажмуасидаги тужжор йигитлар кўмагига муҳтож қолмоқда. Чунки Apple ID ўрнатиш жараёнида онлайн савдога ростланган Visa ва MasterCard тўлов карталари маълумотларини киритиш лозим, бундай карталар эса аксар ўзбекистонликда йўқ.


Ўзбекистонда Apple ширкати маҳсулотлари - IPhone, IPad, MacBook сотиб олаётганлар бу қурилмаларни ишга туширишда зарур бўлган махсус идентификация - Apple ID ўрнатиш жараёнида қийинчиликка дуч келаётганини айтмоқдалар.

Озодликка турли ижтимоий тармоқлардан боғланаётган муштарийларнинг айтишича, Apple ширкати маҳсулот ва хизматларидан фойдаланиш чоғида қўлланиладиган махсус идентификация жараёнида мижозлар халқаро миқёсдаги онлайн савдо учун очиқ бўлган Visa ва MasterCard тўлов карталари маълумотларини киритиши лозим.

Бундай карталар аксар ўзбекистонлик, айниқса, IPhone ва IPad қурилмаларига харидор бўлаётган ёшларда йўқ.

- Apple ширкати маҳсулотлари қиммат, шунинг учун уни кўпроқ Тошкентда юрган ва ўзига тўқ оилаларнинг болалари олаяпти ёки чет элдан яқинларида совғага юборганлардагина бор булар. Лекин шуларнинг ҳам кўпида чет элларда ишлайдиган Visa, MasterCard йўқ. Шунинг учун, у телефон планшетларни ишга тушириш учун компьютерчи болаларга боришяпти, - дейди тошкентдаги "Малика" мажмуасида смартфонлар билан савдо қилувчи Камолиддин.

Унинг ёнгинасида айнан Apple ID ўрнатиб бериш билан шуғулланаётган яна бир тужжор Абдуҳакимнинг айтишича, ушбу ширкатнинг телефон ва планшентини сотиб олаётган ҳар уч харидордан иккиси IDни дўконнинг ўзидаёқ ўрнатиб кетмоқда.

"Шу Apple ID очиб берамиз. Хоҳласа ўзига алоҳида очиб берамиз, хоҳласа биздаги ID билан очиб берамиз, фарқи йўқ. Кейинчалик ҳам проблема бўлса, келса, шесть секундда ҳал қилиб берамиз. Ишлатишни ҳам, скачать қилишни ҳам ўргатамиз, проблема йўқ. Битта IDни 5 минг сўмга очиб берамиз", деди "Малика" савдо мажмуасида ишлайдиган смартфонлар бўйича мутахассис Абдуҳаким.

Озодликка бу мавзуда келаётган мактублар ва хабарларда эса бундай янги хизмат тури 5 минг сўмдан 20 сўмга қадар пулланаётгани айтилмоқда.

Аммо Абдуҳакимнинг айтишича, Apple ширкати маҳсулотларини IDсиз ишга тушириш йўллари ҳам топилган.

"Шу IDсиз ҳам программаларни ўрнатса бўлади. Йўли кўп", деди Абдуҳаким. Аммо, бундай йўлларни телефон орқали тушунтириб ўтиришни лозим топмади.

Янги технологиялар, айниқса смартфонлар билан қизиқадиган тошкентлик 19 яшар талаба Шаҳзоднинг айтишича, бундай йўллардан бирини ўзи ишининг усталари "Jailbreak", дейишади.

"Системани синдирадида, App Storeдан керакли ҳамма программаларни скачать қилиб олишади. "Jailbreak", дейишади буни. Бунда ID шартмас. Кейин яна бир йўли шуки, "Малика"даги йигитлар керакли программаларни компьютерларга сақлаб қўйишган. Ўшани ҳам яп-янги IPhone ва IPadларга IDсиз ўрнатиб беришади. Йўли кўп", дейди тошкентлик талаба.

Аммо, янги медиа технологияларнинг айнан Apple ширкати ишлаб чиқарган турларига қизиқаётганларнинг мушкулини осон қилиб бераётган тошкентлик медиа технология усталари бўлган йигитлар ортидан баъзи шубҳалар ҳам билдирилмоқда.

Ҳар битта қурилмаган ўрнатилган ID орқали IPhone, IPad, MacBook фойдаланувчилари нафақат App Store, балки ICloud - Apple ширкатининг виртуал омборхонаси хизматидан ҳам фойдаланиши мумкин.

Ўз қурилмаларидаги ортиқча ёки эски информациялар - эски телефон контактлари, фото ва видео материаллар, матн ҳолида ахборот ва турли тармоқлардаги ёзишмалар тарихини вақти-вақти билан ICloud га юклаш - BackUp қилиб туриш мумкин.

Бу информациялар қайси ID орқали юкланган бўлса, ўша ID орқали исталган вақтда кўрилиши, ўқилиши ва нусха олиниши мумкин. Шу боис, Тошкентда Apple ID ўрнатиш бўйича шаклланаётган янгиликдан хабар қилган муштарийлардан бири: "Балки фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари ўғирланаётган ва МХХга топиширлаётган бўлиши мумкин", деб ёзди.

Информацион технлогиялар устаси бўлган тошкентлик Абдулла бунга ҳожат ҳам, зарурат ҳам йўқ, деб ҳисоблайди.

"Биринчидан, ICloud 5 гегабайтдан кейин пуллик, шунинг учун унинг хизматидан кўпчилик фойдаланмайди. Кўпчилик маълумотларини, фотоларини BackUp қилмайди, қизиқмайдиям, билмайдиям хуллас. Ҳозир любой данныйни Интернетга ташлаб қўйиш мумкин, масалан GoogleDrive бор, жуда қулай ва бепул. Лекин, бунданам фойдаланадиганлар кўп деб ўйламайман, тўғриси. Кейин, агар МХХ кузатаман деса, Ўзбекистонда бунинг қулай ва арзон йўли - мобиль компания ва провайдерлар орқали. Ҳамма социал тармоқлар смартфон учун программаларини ёки телефон номер, ёки IP орқали бемалол кузатса бўлади. "Малика"даги болаларга ҳожат йўқ", деб ҳтсоблайди янги медиа технологиялар бўйича тошкентлик устамонлардан бири Абдулла.
XS
SM
MD
LG