Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:37

OzodlikOnline: Ўзбекистон ойлик беролмайдиган давлатга айландими?


Қаршидаги Ипотека банкидан ойлик ва пенсия олиш илинжида саҳардан навбат кутаëтганлар...
Қаршидаги Ипотека банкидан ойлик ва пенсия олиш илинжида саҳардан навбат кутаëтганлар...

Ўз ишчи-хизматчиларига вақтида ойлик бера олмаëтган ташкилот ва ширкатлар сони узайиб бормоқда ва улар сафида ўзбек иқтисодининг асосини ташкил қилувчи ëнилғи сектори ҳам бор. Ўзбекистонда кўлами кенгайиб бораëтган ойлик тақчиллиги муаммосининг илдизи қаердаю¸ ечими қайда? Бу ҳақдаги кузатишларингизни душанба¸ 7 апрель куни Тошкент вақти билан 19:05 дан 20:00 га қадар жонли мулоқотда билдиринг!

"Бутун “Ўзбеккўмир” ишчилари, менимча 7000 дан ортиқ бўлса керак, бугун 1 апрель куни ноябрь ва декабрь ойининг маошини олишди. Масалан, кунига тонна-тонна кўмир ишлаб чиқарилади. Ундан тушган пуллар қаерга кетади? Бошқа корхоналарда, масалан, Ангрен иссиқлик электр станциясида ҳам аҳвол шундай"¸ дейилади Озодликка "Ўзбеккўмир" корхонаси ишчилари номидан қилинган мурожаатда.

"Ишчилар олти ой - октябрь ойидан буён ойлик ололмаяпти. Баъзи одамлар ишдан бўшаб кетяпти, баъзилар шикоят қилса, ишдан бўшатиб юборяпти. Яқинда октябрь ойи учун маошнинг 40 фоизини пластикка тушириб берди, тамом"¸ дейилади "Ўзбекэнерго" давлат акциядорлик ширкатига қарашли Сирдарë Иссиқлик электр станцияси ишчиларидан Озодликка келган мурожаатда.

"Контрактчилардан баъзиларига тўланган, баъзиларига тўланмаган. Грантчиларга сентябрь ва октябрь ойлари стипендиясини беришган. Сўраганимизда эртага, индинга, дейишади. Бизларга Туронбанк пул беради. Бориб сўрасак, ҳали бизларга пул ўтказишгани йўқ, дейишади"¸ деб ëзилган
Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти талабаларининг Озодликка юборилган хатида.

Пенсионерлар¸ мактаб ўқитувчилари ва давлат бюджетига қараб қолган тизимлардан ойлик ва нафақа олувчиларнинг бундай мурожаат ва шикоятлари Озодликка ҳар куни келмоқда ва кейинги ойларда кўпаймоқда.

Хўш¸ Ўзбекистонда ишлаб чиқариш муассасаларидан тортиб¸ бюджет тизимлари ходимларига қадар ойлик беришнинг олти ойлаб кечикаëтгани сабаблари нимада?
Узр, лекин бу хизмат ҳозирча ишламайди

Бу ва бошқа қатор саволларни Сиз билан OzodlikOnline жонли интерактив дастурининг душанба 7 апрель куни Тошкент вақти билан 19:05 да бошланадиган янги сонида муҳокама қиламиз.

OzodOvoz va OzodlikOnline Skype манзиллари орқали Сиз ҳам бу мулоқотда бевосита иштирок этинг.

Мабодо айни кун ва айни соатда Skype орқали мулоқотга қўшила олмасангиз¸ марҳамат Озодликнинг Facebook ëки Одноклассники ижтимоий тармоғидаги саҳифасига кириб¸ шарҳ ва мулоҳазаларингизни ëзиб қолдиринг¸ суҳбат давомида уларни ўқиб эшиттирамиз. Бунинг учун ижтимоий тармоқлардан Озодлик радиоси деб қидиринг ва дўстларимиз сафига қўшилинг!

Ўз мулоҳазалари билан жонли суҳбатга қўшилиш истагидаги муштарийларимиз OzodlikOnline манзилига сўров юборишлари ва Skypeдаги дўстларимиз сафига қўшилишлари мумкин. OzodlikOnline Сиз учун 24 соат давомида очиқ!




OzodlikOnline дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.

Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг Facebook саҳифасида жонли эшитинг!


OzodlikOnline мулоқотини эшитиш давомида Skypeдаги Оzodskype ва OzodlikOnline манзиллари орқали тўғридан-тўғри алоқага чиқиб¸ очиқ мулоқот иштирокчисига айланишингиз мумкин.

OzodlikOnline дастурида Озодликнинг Facebook ва Twitterдаги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.


Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!

OzodlikOnline – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!
XS
SM
MD
LG