Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 12:35

Гулнора Каримова: Намоз ўқишни 15 йил аввал бошлаганман!


8 ноябрь куни эрта тонгда Гулнора Каримова Istagramдаги ўз саҳифасида муслима аёл кийимида тушган суратини эълон қилди.

Суратда Гулнора бошига рўмол ўраган ва қўл-оёқлари бекитилган узун енгли ҳамда узун этакли кўйлак кийган ҳолда акс этган. Шунингдек, суратда Гулнора қўлида тасбеҳ ушлаган ҳолда турибди.

Сурат ёнига эса "Қунут" дуосининг ярми ёзилган: "Аллахумма инна гастаъинкка ва настагфирук! Ванкъмину биеа ва натаваккулу ъалайкп ва нусиий ъалвйкал хойр. Куллаху нашкурука ва ла накфурук. Ва нахлаъу ва натоукк май-йафжурук". (Имло Гулнора Каримовага тегишли, таҳр.)

"Қунут" дуосининг Гулнора келтирган қисмининг маъноси: "Эй Раббим, Сенинг ёрдам беришингни, ҳидоят қилишингни, гуноҳларни кечишингни сўрайман. Сенга тавба қилдим, иймон келтирдим ва Сенга суяндим. Яхшиликларнинг барчаси билан Сени сифатлаймиз. Сенга шукр қиламиз, ношукрлик қилмаймиз. Сенга фожирлик қилганлардан четлашамиз".

Орадан икки кун ўтиб - 10 ноябрь куни @GulnaraKarimova "намоз ўқишни 15 йил аввал, Умрага зиëрат қилганида бошлагани ва ҳозирда Бомдод намозларини ўқиши" ҳақида ëзди.

Гулнора тасбеҳ ушлаган ҳолда муслима аëл кийимидаги суратини Instagramда эълон қилганидан сўнг уни "Намоз ўқийсизми?" мазмунидаги саволлар билан "кўмиб" ташлашди.

Бу саволларга Каримова хоним "Алхамдулиллах! 15йилдан ошик утган, ман биринчи марта Умрада зиёрат килдим...кейин аёл ва она сифатида кийинчилик пайтидан утдим" (Имло Гулнораники, ўзбекча ëзди. -таҳр.), деб жавоб берди.
Твитларининг давомида Гулнора "5 махални иложи булмаяпти, аммо 1 кун бошлаш ниятим бор. Лекин Бомдод намозини укишни харакат киламан ва албатта асосий Сураларни укийман" (Имло Гулнораники, -таҳр.), деди.

Намоз ўқиши ҳақида ўнга яқин твит қолдирган Гулнора ўз фикрларини ўзбекча ëзишга ҳаракат қилди:

"Хозирги вакта уз иймон йулимни топганимга Худога бехисоб Шукур айтмокчиман! Бундай Иймон юрагимда энг пок ва кучли деб уйлайман. Факат ичида Иймони бор одам менинг фикрларимни, дилдаги синовларимни, орзу-ниятларимни тушунади! Бошка одамлардан хеч нарса кутмаяпман" (Имло Гулнораники, -таҳр.), дея твитлади @GulnaraKarimova.

Шу пайтгача "Ўзбек маликаси"нинг ярим яланғоч суратлари нафақат унинг Instagramдаги саҳифасини балки хорижий матбуот нашрларининг саҳифаларини ҳам безаб келган.

Жумладан, жорий йилнинг 30 май куни Францияда чиқадиган “Le Point” журнали эълон қилган Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова ҳақидаги мақолага унинг 2011 йилдаги кечаларнинг бирида олинган ярим-яланғоч суратини илова қилди.



Шунингдек, жорий йилнинг апрел ойида Каримова Instagram тармоғидаги саҳифасида товус патига ўранган ярим яланғоч суратларини ҳам эълон қилган.

Бу суратларда, президент қизи елкалари яланғоч тарзда бадани товус патлари билан ёпилган.
XS
SM
MD
LG