Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:39

Москвада ўзбек ва озарбайжонлик муҳожирлар ўлдирилди


Егор Шчербаковнинг қотили, деб гумон қилинган 30 ёшли озарбайжонлик Ўрхан Зейналов Москва яқинидаги Коломна шаҳрида қўлга олинган.
Егор Шчербаковнинг қотили, деб гумон қилинган 30 ёшли озарбайжонлик Ўрхан Зейналов Москва яқинидаги Коломна шаҳрида қўлга олинган.

15 октябр куни кечқурун Москванинг Шарқий Бирюлёво мавзесидаги 6-радиалная кўчасида жасад топилгани тўғрисида полицияга Покровская темир йўл станцияси кузатувчиси хабар қилган. Ҳодиса жойига етиб борган терговчилар бу шахс чавақлаб кетилганини аниқлаган. Орадан кўп ўтмай маҳаллий ахборот воситалари “ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага” таяниб мақтулнинг 51 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлганини хабар қилди.

16 октябр куни Моквада яна бир меҳнат муҳожири - Озарбайжон фуқароси, 27 яшар Руслан Гарахайлининг жасади топилди. Полиция бу шахс ҳам пичоқлаб ўлдирилганини хабар қилмоқда.


Москва шаҳар полиция бошқармаси матбуот маркази раҳбари Аркадий Баширов қотиллик рўй берганини Озодлик радиосига тасдиқлаш билан чекланди:

- Ҳодиса юзасидан "Қотиллик" моддаси асосида жиноий иш қўзғатилди. Тергов Москва шаҳар Тергов қўмитасига топширилгани боис ортиқча изоҳ бера олмайман, деди шаҳар полицияси расмийси Аркадий Баширов.

Ҳозирча ўлдирилган шахснинг исм-фамиялияси ҳам очиқлангани йўқ.

Россия Федерацияси Тергов қўмитаси расмий сайтида Покровскаяда муҳожир жасади аниқлангани юзасидан тергов ишлари олиб борилаётгани хабар қилинган.

Айрим нашрлар Шарқий Бирюлёводаги муҳожир ўлими 13 октябр куни бошланган миллатчи ёшлар ва маҳаллий аҳолининг оммавий тартибсизликларига боғлик бўлиши мумкинлигини иддао қилмоқда.

Москванинг Бирюлёво туманида жойлашган Жанубий маъмурий округ полиция бошқармасидаги исмини очиқламаган навбатчи офицери эса, умуман бу қотиллик Бирюлёводаги тўс-тўполонлардан бир неча олдин бўлгани тўғрисида маълумот берди.

- Ҳа, у ерда кимнидир ўлдиришди. Биласизми, вазият шунақаки, ўлдирилганнинг шахси аниқланмаган – бизга оператив маълумот етиб келмади. Бир сутка давомида келишини кутяпмиз. Дастлабки маълумотларга кўра, қотиллик тахминан 5 сутка олдин содир бўлган. Унинг шахсини ҳам аниқлай олмаяпмиз. Оммавий ахборот воситларида пайдо бўлган маълумотлар сафсата, деди Жанубий маъмурий округ полицияси навбатчиси.

Бу қотиллик ким томонидан ва қандай шароитда амалга оширилган, воқеанинг 13 октябр куни Ғарбий Бирюлёвода миллатчилар томонидан уюштирилган тартибсизликлар билан алоқаси борми-йўқми – булар ҳозирча номаълум.

Аммо таъкидлаш жойизки, москвалик Егор Шчербаковнинг ўлдирилиши, “Бирюза” савдо марказининг миллатчилар томонидан вайрон қилиниши ва “Покровский” мева-сабзавот базасидаги тўполонлар битта ҳудудда - Москванинг Бирюлёвосида содир бўлган.

Бироқ ўзбекистонлик муҳожир жасади тартибсизликлардан икки кун ўтгач, мусулмонларнинг муборак байрами - Қурбон ҳайити куни топилгани аниқ ва бу икки воқеа ўртасида ўзаро боғлиқлик бўлмаслиги мумкин эмаслиги тахмин қилинмоқда.

Россиядаги муҳожирлар ҳақида қисқа ахборот


16 октябр куни Моквада яна бир меҳнат муҳожири ўлдириб кетилди

“Черкизовские привозы” савдо маркази ёнида Озарбайжон фуқароси, 27 яшар Руслан Гарахайлининг жасади топилди. Полиция бу шахс ҳам пичоқлаб ўлдирилганини хабар қилмоқда.

Ҳодиса жойида ишлаётган терговчилар тахминларига кўра, қотиллик Проектируемий проездида содир бўлган.

Гарахайлининг чавақлаб кетилган мурдаси бугун соат 14:00 ларда топилган. Маълум бўлишича, Руслан шу туманда ишлаб юрган ва Москвада вақтинчалик қайдда турган.

Эслатиб ўтамиз, 13 октябр куни Москванинг Ғарбий Бирюлёво мавзеида 25 яшар Егор Шчербаковнинг ўлдирилишидан норози бўлган оломон тартибсизликларни келтириб чиқарганди.

15 октябр куни Россия куч ишлатар тизимлари Егор Шчербаковнинг қотили, деб гумон қилинган 30 ёшли озарбайжонлик Ўрхан Зейналов Москва яқинидаги Коломна шаҳрида қўлга олингани ҳақида маълумот тарқатди.

13 октябр кунги тартибсизликлар чоғида 23 одам, жумладан, полициянинг 8 ходими жароҳат олгани айтилмоқда. Мазкур зўравонликлардан кейин Россия полицияси 1200 дан ортиқ меҳнат муҳожирини ҳибсга олган. Уларнинг асосий қисми ўзбекистонликлардир.

Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, якшанба куни Бирюлёвода содир этилган тартибсизликлардан кейин 267 киши қўлга олинган, уларнинг 72 нафарига нисбатан маъмурий қонунбузарлик бўйича баённомалар тузилган. 32 киши суд томонидан безорилик учун 500 рублдан 3000 рублгача жаримага тортилган.

Тартибсизликлардан кейин Бирюлёво туман ички ишлар бўлими бошлиғи Геннадий Каверин ишга совуққонлик билан ёндошгани учун ишдан олинган. Яқин орада Москва Жанубий округ ИИБ раҳбари Александр Подолнийнинг ҳам истеъфога кетиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG