Линклар

Шошилинч хабар
17 декабр 2024, Тошкент вақти: 00:48

Бирюлёво погромини бошлаганларга 3 минг рубль жарима солинди


Бирюлёводаги тартибсизликлар
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:27 0:00

Бирюлёводаги тартибсизликлар

Москва шаҳридаги Чертановский туман суди Бирюлёво погромини бошлаб берганлардан иккисига 3 минг рубль жарима солди. Айни пайтда рус нашрлари погромга сабаб бўлган эҳтимолий қотил - 25 яшар Егор Щербаковни пичоқлаган кавказлик муҳожирга ўхшаш шахс қўлга олинганини ҳам хабар қилди. Ҳозир шаҳар бўйлаб меҳнат муҳожирларини қўлга олиш кампанияси бормоқда.


Погромни бошлаганлардан икки нафарига жарима солинди

Ғарбий Бирюлёво туманида 13 октябрдан 14 октябрга ўтар кечаси содир бўлган тартибсизлик ортидан қўлга олинган 70 кишидан икки нафари жазога тортилди.

Москва шаҳрининг Чертановский туман суди тартибсизликда иштирок этган Алексей Спирин ва Алексей Шаталовларга 3 минг рублдан жарима солиш ҳақида ҳукм чиқарди.

Судланувчиларга Россия Жиноят Кодексининг 20-моддаси 1-қисми асосида айблов қўйилди. Бу моддада 10 минг рублдан 20 минг рублга қадар жарима солиш жазоси кўзда тутилган.

Судя Рожкова айбдорларга кўзда тутилганидан оз жазо берилгани сабабини ёшларнинг шахсига оид маълумотлар ва Конституцион суд қарорларида кўзда тутилган ваколатлар билан изоҳлади.

Айни пайтда суд Бирюлёво погроми билан боғлиқ яна 36 та ишни кўриб чиқиши лозим.

Россия нашрлари берган хабарга кўра, қўлга олинган 400 дан ортиқ тартиббузар билан профилактика чора-тадбироларига қаратилган суҳбатлар билан жазодан қутулган.

Булардан 70 нафарига нисбатан эса "безорилик" айби остида маъмурий жазо қўлланиши айтилган.


Эҳтимолий қотил Покровск базаси қўлга олингани айтилмоқда

25 яшар Егор Щербаковнинг ўлдирганлик гумон қилинаётган меҳнат муҳожирига ўхшаш шахс қўлга олингани ҳақида хабар пайдо бўлди.

"Русская служба новостей" нашрига таяниб берилаётган норасмий хабарларга кўра, бу шахс Покровск савзовот базаси ҳудудида қўлга олинган.

Ҳозирча бу маълумот ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тасдиқлангани йўқ.

Бунга қадар ушбу база ҳудудида ва унинг атрофида кўриниши нославян бўлган шахсларнинг ҳужжатлари текширилаётгани, россиялик бўлмаган шахсларнинг барчаси ички ишлар бўлимига олиб кетилаётгани хабар қилинган эди.


400 тартиббузар озод қилинди, минглаб муҳожир ҳибс қилинди

Ғарбий Бирюлёво туманида 13 октябрдан 14 октябрга ўтар кечаси содир бўлган тартибсизлик ортидан шаҳар бўйлаб яна меҳнат муҳожирларини ички ишлар бўлимларига олиб кетиш жараёни бошланди.

Сўнгги маълумотларга кўра, биргина Покровск сабзовот базасининг ўзидан 1 минг 200 дан ортиқ меҳнат муҳожири олиб кетилган.

Воқеа жойини бориб кўрган Озодлик мухбири Умидбекнинг хабар қилишича, бу муҳожирлар орасида ўзбекистонликлар ҳам кўпчилик. Айни пайтда базанинг ўзи ёпиқ қолмоқда.

Шунга қарамасдан, база ва шунингдек, кеча норозилар ҳужум қилган "Бирюза" савдо маркази биноси теграсида ҳануз норозилар гуруҳи йиғилиб тургани айтилди.

Қуйида Озодликнинг Москвадаги мухбири Умидбек билан қурилган суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин:


Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:15 0:00
Бевосита линк


Бирюлёвода тунги погром

Москва шаҳар Ички ишлар бошқармаси якшанба куни шаҳарнинг Ғарбий Бирюлёво туманидаги тартибсизликлар чоғида қўлга олинган шахслар ишини судга оширди.

Матбуотга берилган хабарларга кўра, қўлга олинган 70 кишига нисбатан маъмурий жавобгарлик жазоси қўлланади.

Тартибсизликни келтириб чиқарганликда айбланган икки киши устидан эса жиноий иш қўзғатилган ва улар 48 соатлик ҳибсда қолмоқда.

Якшанба куни ушбу туманда юзага чиққан тартибсизликлар натижасида 20 киши жароҳатланди, булардан 8 нафари полиция ходимларидир.

Зўравонликларга 10 октябрь куни бу туманда 25 яшар Егор Щербаковнинг пичоқлаб кетилиши сабаб бўлди.

Ҳамшаҳарининг ўлими ортидан норозилик билдираётганлар, муҳожир экани тахмин қилинаётган жиноятчини зудликда топиш ва жазолаш талаби билан якшанба куни кўчага чиқдилар.

Аста-секин норозилар сафи миллатчи ёшлар ҳисобига кенгая бориб, 13 октябрдан 14 октябрга ўтар кечаси тартибсизликлар бошланиб кетди.

Норозилар гуруҳи аввалига "Бирюза" савдо марказига ҳужум қилди. Улар марказ ойналарини синдириб, бинони ёқишга уринди. Шунингдек, йўлида учраган нославянларни калтаклади.

Кечки соат 7 га яқин бир неча мингга етган норозилар оломони Покровск сабзовот базасига бостириб борди.

Бу базада тирикчилик қилиб юрган меҳнат муҳожирлари кўпчилик ва шу боис, бу ерга борган оломон миллатчилик руҳидаги шиорлар билан ичкарига бостириб кирди.

Аммо, бу вақтга қадар базага етиб борган ОМОНчилар гуруҳи норозилар ҳаракатини тўхтатди ва ўртада тўқнашувлар содир бўлди.

Бирюлёводаги тартибсизликлар
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:27 0:00


Москвада Ҳайит арафасида муҳожирлар ови янгиланди

Натижада аёвсиз равишда куч қўллашга мажбур қолганини билдирган Москва шаҳар полицияси 400га яқин одам қўлга олинганини маълум қилди.

Ҳатто, маҳаллий журналистлар ҳам калтаклангани маълум бўлди.

14 октябрь ярим тунга бориб норозилар ҳаракатига барҳам берилди ва профилактик суҳбатлардан сўнг уларнинг деярли барчаси қўйиб юборилди.

Ғарбий Бирюлёводаги таранг вазиятни бартараф этишга ҳисса қўшиш ташаббуси билан Россия Жамоатчилик Палатаси бу масалани муҳокама қилаётганини билдирди.

Айни вазиятни бугун Россия Президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаш аъзолари ҳам муҳокама қилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG