Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:55

Ҳуқуқ фаоли Бобомурод Раззоқов одам савдосида айбланди


Бобомурод Раззоқов.
Бобомурод Раззоқов.
Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Бухоро вилояти бўлими раиси, 60 яшар фермер Бобомурод Раззоқов Бухоро вилояти ИИБ томонидан одам савдосида айбланиб, 10 июл куни ҳибсга олинди.


Фуқаро Гулшан Каримованинг аризаси асосида ҳуқуқ ҳимоячисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси (Одам савдоси, яъни одамни олиш-сотиш ёхуд одамни ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш) билан иш қўзғатилиб, тергов ҳарактлари олиб борилмоқда.

Бу ҳақда “Эзгулик” жамиятининг бугун тарқатилган пресс-релизида баён этилди.

Бухоро вилояти ИИБ одам савдосига қарши кураш бўлими бошлиғи, подполковник Нуриддин Шомуродов томонидан олиб борилаётган жиноят иши тафсилотларига кўра, ҳуқуқ фаоли гўё муаяйн шахсларнинг ноқонуний равишда Россияга жўнатилишига аралашган.

Терговчи Нуриддин Шомуродов Абдураҳмон Ташанов билан суҳбатда ҳибсдаги Бобомурод Раззоқовнинг суриштирув ва тергов даврида ҳимояланиш ҳуқуқи тўла таъминланишини таъкидлади.

“Эзгулик” жамияти баёнотида эса одам савдосидек қалтис айблов Бобомурод Раззоқовнинг касбий фаолияти ва сиёсий қарашлари эвазига уюштирилган провокация экани таъкидланди.

"Эзгулик" жамияти фаоли Абдураҳмон Ташанов билан суҳбатни қуйида тўлиқ тинглашингиз мумкин.


Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:42 0:00
Бевосита линк


Бунга қадар шу йилнинг 6 июнида “Эзгулик” жамияти Бобомурод Раззоқовнинг Жондор тумани ИИБ жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан сўнгги бир ой давомида бир неча марта ноқонуний равишда Бухоро вилояти ИИБга олиб кетилганини хабар қилган эди.
XS
SM
MD
LG