Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 12:57

Тожикистонда ЎИҲ ғояларини тарғиб қилган шахс қамалди


Жиҳодчилик ғояларини ташувчи Ўзбекистон Исломий Ҳаракати Марказий Осиёнинг барча мамлакатларида, шу жумладан, Тожикистонда ҳам тақиқланган.
Жиҳодчилик ғояларини ташувчи Ўзбекистон Исломий Ҳаракати Марказий Осиёнинг барча мамлакатларида, шу жумладан, Тожикистонда ҳам тақиқланган.

Шаҳритус туман суди шу туманда яшаган 32 ёшли Назрулло Аюбовни Ўзбекистон Исломий Ҳаракати ғоялари тарғиботи билан шуғуллангани учун уч ярим йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди.


Бу ҳақда Озодликнинг тожик шўъбаси Шаҳритус туман суди масъулларидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар тарқатди.

Туман суди масъулларига кўра, шаҳритуслик Назрулло Аюбов Россиядаги меҳнат муҳожирлигидан қайтишда ўзи билан экстремистик йўналишдаги видеоматериалларни олиб келган ва маҳаллий ёшлар орасида тарғибот ишларини олиб борган.

Айтилишича, терговчилар Аюбовдан таъқиқланган материаллар ёзилган флешкани мусодара этганлар, унинг қўл телефонидан ҳам экстремистик характердаги материаллар топилган. Шунингдек, тергов Назрулло Аюбов ўз ёзишмаларини Интернет воситасида олиб борганини аниқлаган.

Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идоралари жорий йилнинг январ ойида Шаҳритус, Қабодиён ва Қумсангир туманларида Ўзбекистон Исломий ҳаракатига алоқадорликда гумонланган бир неча йигитни ҳибсга олганди.

Назрулло Аюбовга нисбатан чиқарилган ҳукм бу йил Тожикистоннинг Хатлон вилоятида ЎИҲга алоқадорликда айбланиб қўлга олинган шахсларга чиқарилган ҳукмнинг биринчиси бўлди.

1996 йилда қурилган Ўзбекистон Исломий ҳаракати Марказий Осиёнинг барча мамлакатларида, шу жумладан, Тожикистонда ҳам тақиқланган.

Ал-Қоида гуруҳига алоқадор Ўзбекистон Исломий ҳаракати жанггарилари ҳозирда асосан Покистон ғарбидаги қабилалар яшайдиган Шимолий Вазиристон минтақасидан қўним топган.
XS
SM
MD
LG