Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:38

Янгийўллик фермер мажлисда калтакланганидан кейин ўлди


Тошкент вилояти Янгийўл тумани ҳокимлигида ўтказилган мажлис пайтида маҳаллий фермер Турсунали Содиқов ички ишлар бўлими раҳбари томонидан калтакланганидан бир кун ўтиб юрак ҳуружидан жон берди.


Бу ҳақда маълумот тарқатган Тошкентдаги инсон ҳуқуқлари алянси фаолларига кўра¸ 15 апрел куни Янгийўл туман ҳокими фермерларни йиғиб мажлис ўтказган.

Мажлисга кеч қолиб келган 63 яшар фермер Турсунали Содиқов калтакланган.
Тошкентлик ҳуқуқ фаолларига кўра¸ фермерни Янгийўл туман ички ишлар бошқармаси раҳбари Азиз Тошпўлатов муштлари билан дўппослаган.

Янгийўл туман ички ишлар бошқармаси раҳбаридан ҳамманинг олдида мушт еган фермер Турсунали Содиқов бир кун ўтиб 16 апрель куни юрак ҳуружидан ўлган.

Бу ҳақда ушбу мажлисда иштирок этган бошқа фермер Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига келиб шикоят қилган.

Қўмита раиси Марат Зоҳидов ҳодисани BBC жаҳон ҳизматига сўзлаб берган.

"Ўша ерда калтак еганидан кейин уйга кетган. Кайфияти тушган. Лекин 63га кирган, олдин бунақа нарсаларга дуч келмаган одам таъсирланган. Уйга келиб касал бўлиб, эртасига инфаркт олиб ўтиб кетди, бечора", деб таъкидлаган Зоҳидов BBC жаҳон ҳизмати билан суҳбатда.

Калтак еб ўлмаган фермерлар

Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Ўктам Эргашев 19 апрел куни Косонсой туманида ўтказган йиғилишида ўнга яқин фермерни калтаклади.

Озодлик манбасининг хабар қилишича, орадан икки кун ўтиб вилоят ҳокими Баҳодир Юсупов ҳам шаҳар газ таъминоти идораси раҳбарини тиҳаммани олдида калтаклаган.

Ўктам Эргашев Бўстон қишлоғида ўтказган йиғилишида фермерларни ва туман ер ресурслари кадастр бўлими мутахассисини калтаклади.

Бу ҳақда Озодликка хабар берган ва исми сир қолишини сўраган косонсойлик тингловчининг айтишича, вилоят ҳокими ўринбосари фермерларни ўз ерларига ғайриқонуний тарзда пиёз экканликда айблаган.

- Фермерлардан етти киши Ўктам Эргашевдан калтак еган. Ҳаммасини бир чеккадан уриб чиққан. Калтакнинг энг қаттиғини земломер Муҳиддин Саидов еган. Уни: " Сен пиёзга ер бергансан", деб уриб, кейин ўша дала шийпонидаги ҳовузга итариб юборган. Земломер ҳовуздан чиқаётганда яна ўша ерда ётган бир хода билан бошига солган. Муҳиддиннинг боши ёрилиб, қонаб кетган, дейди тингловчи.

Наманган ва Янгийўлдаги муштумзўрлик ҳолатлари Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Тошкент вилояти халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида шундай ҳокимларни танқид қилгандан сўнг содир бўлди.

- Ҳоким одамларни бирлаштириш ўрнига қўл остидагиларга юқоридан қарашни, менсимасликни, қўпол муносабатда бўлишни ўзига маъқул топди. Кўп мисоллар олиб келиш мумкин. Буни майдалаб ўтириш ҳам шарт эмас. Нимага деганда ҳаммаси сизлар учун аён. Халқ ҳамма нарсани билади. Кимнидир ҳаммани олдида беобрў қилиш, куч ишлатиш, кимнидир обориб қамаб қўйиш бир кечасига, э, бу қайси қонунда ёзилган?, деган эди Ислом Каримов.

Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими “айбдор” фермерни ўзи ташкил қилган қамоқда “ҳибс” қилгани президент танқидига сабаб бўлган эди.

Ўзбекистонда ҳокимлар, прокурорлар ва бошқа мансабдор шахсларнинг ўз қўл остидаги одамларни калтаклаш ҳолатлари кўп кузатилади.

Ўтган йили Жиззах вилояти, Зарбдор тумани ҳокими металлолом йиғиш бўйича вазифани бажаришга ваъда бера олмаган туман Халқ таълими бўлими мудирини калтаклаган.

2011 йилнинг август ойида Жиззах вилоят Зарбдор туман прокурори Дадажон Мубиев Бўстон ғишт заводи директори Бронислав Тагайни дўппослагани учун ишдан бўшатилган эди.

2010 йилда қизириқлик фермерлар пахта режасини бажаролмаётганлиги учун прокурордан калтак еган эди.
XS
SM
MD
LG