Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 10:37

Қозоғистон ўзбек қочқинлари учун қораланди


Қозоғистонда ўзбек қочқинларининг Ўзбекистонга қайтарилишига қарши намойишлар ўтган эди.
Қозоғистонда ўзбек қочқинларининг Ўзбекистонга қайтарилишига қарши намойишлар ўтган эди.

БМТ Қийноқларга қарши кураш қўмитаси ўз ажримида Қозоғистондан Ўзбекистонга қайтарилган 29 қочқинга товон пули тўлашни талаб қилган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қийноқларга қарши кураш қўмитаси Қозоғистонни 29 бошпана изловчи шахсни 2011 йилнинг 9 июнида ноқонуний равишда Ўзбекистонга экстрадиция қилганлиги муносабати билан танқид қилиб, ажрим чиқарди.

Ушбу 29 нафар бошпана изловчи шахс 2010 йилда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ноқонуний ҳибсга олиниб, маълум муддатдан сўнг, бир қатор ҳалқаро ташкилотлар эътирозларига қарамай, Ўзбекистонга экстрадиция қилинган эди.

Экстрадиция қилиниш хавфи остида 29 шахс тақдири юзасидан ташвиш билдирган Франциядаги энг йирик инсон ҳуқуқлари ташкилотларидан бири бўлмиш ACAT-France 2010 йил декабрида БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитасига ариза топширган эди.

- Бу БМТ Қийноқларга қарши кураш қўмитасининг Қозоғистонга нисбатан биринчи қарори бўлди. Қозоғистон қийноқлар мавжуд деб тан олинган давлатларга бошпана изловчи шахсларни экстрадиция қилишдан тийилиши лозим, - дейди ариза муаллифи, ACAT-France ташкилотининг адвокати Кристин Ларок.

Мазкур ташкилот Қозоғистондан экстрадиция қилинган ва ҳозирда Ўзбекистон қамоқларида сақланаётган 29 шахснинг ҳар қандай ҳолатда ҳам жисмоний ва психологик дахлсизлигини кафолатлашни, уларни Қозоғистонга қайтишларига рухсат беришни талаб қилган.
XS
SM
MD
LG