Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:35

Ҳоким коллеж директорларини калтаклади


Коллеж ва мактаб ўқитувчилари болалар билан икки ойлаб пахта даласидан чиқмайди, бошларига яна ҳокимнинг мушти тушади.
Коллеж ва мактаб ўқитувчилари болалар билан икки ойлаб пахта даласидан чиқмайди, бошларига яна ҳокимнинг мушти тушади.

Сурхондарё вилояти ҳокими Туроб Жўраев 25 октябрь куни Жарқўрғон тумани ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда 8 та коллеж директорини калтаклади.


Жарқўрғон туманидаги коллеж директорлари кам пахта топшираётгани учун вилоят ҳокими Туроб Жўраевнинг ғазабига учради.

Калтакнинг энг кўпи, туман қишлоқ хўжалиги коллежи директори бўйнига тушди. Ҳоким унинг оғиз-бурнини қонга белади.

Воқеани ўз кўзи билан кўрган Жарқўрғон туманидаги ташкилотлардан бирининг раҳбари Озодликка ҳокимнинг директорларни қандай калтаклагани тафсилотларини айтиб берди:

- Сурхондарëда вилоят ҳокими ўқитувчи ҳам қолмади, ташкилот раҳбари ҳам қолмади ҳаммани уриб, тепиб, тепалаб ëтибди, пахта деб. Пахта топшириш нормаси бўлмаса ҳар куни эрталабдан кечгача тепади. Биз кимни тепайлик, кимни урайлик? Мана кеча бўлиб ўтган селектор йиғилишида Жарқўрғон қишлоқ хўжалик коллежини директорини уриб, бурунларини қонатиб ташлади.

Озодлик: Йиғилишда вилоят ҳокими ўзи қатнашганмиди?

- Ҳа, ўзи сўкаяпти, ўзи ураяптида.

Озодлик: Селектор йиғилиши деяпсизку. Селекторда узоқдан туриб гаплашмайдими?

- Йўқ, ўзи шахсан қатнашган эди.

Озодлик: Қаерда бўлди бу йиғилиш?

- Жарқўрғон тумани ҳокимият биносида. Пахта сўраяпти. Кунлик план. Кунлик норма сўраяпти. Далада йўқда шу нарса. Қаердан олиб беради уни? 10 кило бўлса ҳам, 20 кило бўлса ҳам олиб кел, дейди. Далада бор нарса бўлса шуни биз ўзимиз ҳам териб оламизку. Термасак, уволи борку шунинг. Биламиз шу нарсани. Ўзимизнинг бойлигимиз ўзимизга қайтади.

Озодлик: Коллеж директорини нима учун урди? Бирор нарса дедими, бирор нарса сўрадими? Гап қайтаргандирда, тўғри гапни айтгандирда.

- Пахта олиб кел деяпти. Директор бечора нима дейди. “Йўқ. Далада йўқ” деяпти. Ҳоким “Топиб келасан” дейди.

Озодлик: Сиз ўзингиз кўрдингизми урганини?

- Ҳа, мен ўзим шу йиғилишда бор эдим.

Озодлик: Қандай қилиб урди? Туриб бориб урдими ëки олдига чақириб урдими?

- Олдига чақириб олиб ураяпти. Йиғилишда кўпчиликнинг ичида чақириб олиб шапалоқлаб сўкаяптида. Ўзидан катта одамни ҳам сенсираяпти, ҳўлу қуруқни баравар ëқаяпти. Бундан ташқари бошқа ҳолатлар ҳам кўп. Бошқа вазиятлар ҳам тўлиб кетган. Бошқа ташкилотларда ҳам шундай қилиб ëтибди керак бўлса. Тепади кўтига айлантириб.,

Озодлик: Ҳамманинг олдида тепадими?

- Ҳа, ҳамманинг олдида. Додини кимга айтади у? Арзини кимга айтади раҳбар ходимлар? У вилоятнинг эгаси бўлса.

Озодлик: Шунча калтак егандан кейин ҳам коллеж директорлари, ташкилотлар раҳбарлари жим турибдими?

- Нима қилади? Ҳеч ким бош кўтара олмаса.

Озодлик: Шу куни йиғилишда битта шу кишини урдими ëки бошқаларни ҳам урдими?

- Бошқаларни ҳам ураяпти. Бир хилларини тепиб ҳам юбораяпти.

Озодлик: Худди уруш даврида аристонларни ишлатадику, "Нимага ишламайсан?", деб уради. Шундай бўляптими?

- -Худди шундай бўлиб ëтибди-да. Нима дейсиз? Кимга додни айтамиз? Арзимизни кимга айтайлик? Муҳтарам президентимиз, бобонинг бундан хабари йўқ. Бўлмаса, йўл қўймайди бунга.

Озодлик: Пахта йўқ бўлса далада, ҳокимнинг ўзи ҳам кўраëтгандир далани кезиб пахта йўқлигини. Йўқ пахтани қаердан топиб бер деб уради? Шунга ҳайрон қолаяпманда.

- Вилоят планни бажарган бўлса, ким билади, биз ҳам ҳайронмиз. Перепискада бўлсаю бу ëғини тўлдираяптими. Билмадик энди. Бехабар бўлсак,- дейди вилоят ҳокими Туроб Жўраевнинг Жарқўрғон тумани ҳокимлигида ўтказган йиғилиши иштирокчиси.

Маҳаллий ҳокимларнинг муштумзўрлик сиёсати Ўзбекистонда бир неча йиллардан буён давом этиб келади.

Маҳаллий ҳокимларнинг прокуратура ва милиция бошлиқлари билан бирга ўтказган йиғилишларда, фермерларни, ташкилотлар раҳбарларини ва ҳатто туман ҳокимларини бемалол ҳақорат қилиши ва калтаклаши одатий тусга кирган.

Маъмурий буйруқбозлик услуби устига қурилган бундай сиёсат қурбонлари эса додларини ҳеч кимга айтолмайдилар, чунки прокурор ва милиция бошлиқларининг ўзлари бу фожеаларнинг бевосита гувоҳи бўладилар.

Айнан Сурхондарё вилояти ҳокими Туроб Жўраевнинг муштумзўрлиги ҳақида илгари ҳам Озодлик тингловчилари кўп гапирган эдилар.

Жумладан, шу йилнинг 12 сентябрь куни пахта устида вилоят ҳокимидан дакки эшитиб, тунни ички ишлар бўлимида ўтказган Сурхондарё вилоятининг Музробод туманидаги Зиёдилло Қўлдошев маҳалласида истиқомат қилган 50 яшар фермер Исмоил Тўраназаров ўзини осган эди.
XS
SM
MD
LG